Японияда 7,1 магнитудали зилзила юз берди, цунами хавфи эълон қилинди
Бугун, 28 июль куни Япониянинг жанубидаги Кумамото префектурасида 7,1 магнитудали зилзила содир бўлди. Шундан сўнг Кюсю оролининг бир қатор ҳудудларида цунами хавфи ва фавқулодда огоҳлантириш эълон қилинди.
Япония Метеорология агентлиги маълумотига кўра, зилзиладан кейин баландлиги 1 метргача бўлиши мумкин бўлган цунами тўлқинлари юзага келиши эҳтимоли сабаб аҳоли огоҳлантирилган.
Фавқулодда огоҳлантириш Кумамото, Нагасаки, Кагосима, Фукуока, Сага, Оита ва Миязаки префектураларини қамраб олди.
Шунингдек, Kyushu Electric Power компанияси Сендаи ва Генкаи атом электр станцияларида ҳеч қандай носозлик аниқланмаганини маълум қилди.
ЖР Кюшу эса хавфсизлик нуқтаи назаридан поездлар, жумладан юқори тезликдаги “Шинкансен” қатновларини вақтинча тўхтатганини билдирди.
Маълумот учун, Япония Тинч океанидаги “Олов ҳалқаси” ҳудудида жойлашган бўлиб, дунёда содир бўладиган 6,0 ва ундан юқори магнитудали зилзилаларнинг қарийб 20 фоизи айнан шу мамлакат ҳиссасига тўғри келади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!