Навоийда 778 та йўрға тувалоқ табиатга қўйиб юборилди
Навоий вилоятининг Нурота ва Навбаҳор туманларидаги чўл ҳудудларига 778 та йўрға тувалоқ (ҳубара) қўйиб юборилди.
Қушлар БААнинг ихтисослаштирилган питомнигида парвариш қилиниб, Ўзбекистонга олиб келинган. Лойиҳа Экоҳудуд ва овчиликни ривожлантириш департаменти, Навоий вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси, Falson Hunting Solutions МЧЖ ҳамда Дубай амирлигининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида амалга оширилди.
Мутахассислар ушбу ташаббус йўрға тувалоқлар сонини кўпайтириш, уларнинг табиий яшаш муҳитини тиклаш ҳамда чўл экотизимининг биологик мувозанатини сақлашга хизмат қилишини таъкидлади.
Келгусида қўйиб юборилган қушларнинг табиий шароитда яшаши ва кўпайиши кутилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!