Европа Иттифоқининг (ЕИ) ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Жозеп Боррел келаси ой Украинага Россияга қарши санкциялар доирасида музлатилган Россия активлари операцияларидан 1,4 миллиард евро даромад ўтказиш тўғрисида келишувга эришилганлигини эълон қилди.
Боррел Люксембургда бўлиб ўтган Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирларининг учрашувидан сўнг матбуотга баёнот берди. Унинг сўзларига кўра, вазирлар июль ойида Россиянинг музлатилган активларидан тушган даромаддан 1,4 миллиард еврони Украинага юборишга келишиб олишган.
Сиёсатчи бу маблағ ҳаво мудофааси ва ўқ-дорилар билан таъминлаш ва мудофаа саноатини қўллаб-қувватлаш учун ишлатилишини таъкидлаган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!