$
11797.92 UZS
-15.29
138.00 UZS
1.29
13739.86 UZS
20
31° Кечаси 18°

Ердан ихтиёрий воз кечиш ҳукумат ёки ҳокимлик қарорлари билан расмийлаштирилади

10:26 / 17.09.2022

Жорий йилнинг 24 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-198 сонли Фармони қабул қилинди.

Унга кўра бир қанча тартиблар, талаблар ва чекловлар 2022 йил 1 сентябрдан бекор қилинди.

Ерга бўлган ҳуқуқлардан фойдаланишда:

ерга бўлган ҳуқуқнинг вужудга келишига асос бўлган ҳужжатларни бекор қилиш орқали ерга бўлган ҳуқуқни тугатиш, мазкур ҳужжатлар фақат суд томонидан бекор қилиниши ёки ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин;

ердан ихтиёрий воз кечишни ҳукумат ёки ҳокимлик қарорлари билан расмийлаштириш (ихтиёрий воз кечиш тўғрисида нотариал тасдиқланган ариза ҳуқуқни бекор қилиш учун асос бўлади);

юридик шахс тугатилиши билан унинг ерига бўлган ҳуқуқларини бекор қилиш;

ерни жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйишда компенсация сифатида давлатнинг бошқа кўчмас мулкини бериш, бунда кўп квартирали уйлардаги турар жой берилиши мумкин.

Турар жойга бўлган мулкий ҳуқуқларни амалга оширишда:

турар жойга нисбатан мулкий ҳуқуқларга ёки турар жой мулкдори билан қариндошлик алоқаларига эга бўлмаганларни доимий рўйхатдан чиқариш учун уларнинг розилигини олиш;

суд томонидан турар жойга нисбатан инсофли эгалловчи деб топилган жисмоний шахсдан ушбу турар жойни унга нисбатан мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб 3 йил ўтгач натура шаклида талаб қилиб олиш.

2023 йил 1 январдан Кадастр ва кўчмас мулкларни рўйхатдан ўтказиш интеграцион ахборот тизими (УзКАД) кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестри ва унга оид маълумотлар юритиладиган, маълумотларининг ҳақиқийлиги ва ишончлилиги давлат томонидан кафолатланадиган ягона ахборот тизими ҳисобланади.

Фармонга кўра, кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган мол-мулк сотилганда, кредиторнинг розилигига кўра, сотиб олувчи мулк қийматини 3 йилгача бўлиб тўлаши мумкин.

Шунингдек, мансабдор шахслар ва хизматчиларнинг қуйидаги ҳаракатлари хусусий мулк ҳуқуқини эркин амалга оширишга аралашиш ва дахлсизлигини бузиш, деб ҳисобланади ҳамда жиноий жавобгарликка тортишгача чоралар қўлланилади:

мулкка эркин эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва тасарруф этишни чеклаш, тақиқ қўйиш, мулкий ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни асоссиз рад этиш, мулкдор ёки унинг мулкий ҳуқуқларига таъсир ўтказиш;

мулкдорнинг хўжалик фаолиятига ёки мол-мулкдан фойдаланиш натижасида олинадиган ҳосил ва маҳсулотни реализация қилиш ҳамда даромадларни тасарруф этишга аралашиш;

хусусий мулк объекти ва у жойлашган ҳудудга мулкдор рухсатисиз кириш;

мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш, фойдаланишга бериш ёки тасарруф этишга аралашиш, бу тўғрисида ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиш;

мулкдорга унинг ихтиёрига зид тарзда мол-мулки билан боғлиқ ижтимоий, иқтисодий ёки бошқа давлат ва жамоатчилик вазифаларини юклаш ёхуд номақбул шартларни қўйиш;

мол-мулкдан мулкдорнинг розилигисиз ва тегишли ҳақ тўламасдан фойдаланиш;

мол-мулкка эгалик қилиш ва ундан фойдаланишга оид маълумотларни сўраш ёки бундай маълумотларни мулкдорнинг рухсатисиз ишлатиш;

мулк ва мулкий ҳуқуқлардан суд қарорисиз маҳрум этиш ёки мулкдорга улардан воз кечишга қаратилган мажбурлов чоралар қўллаш, тазйиқ ўтказиш ёхуд мол-мулкни тасарруф этишга доир асоссиз талабларни қўйиш.

Эндиликда кўчар мулк ўзбошимчалик билан олиб қўйилганда мулкдор таъқиб қилиш орқали уни қайтариб олиши, кўчмас мулкка нисбатан эса унга ўзбошимчалик билан кирган ёки эгаллаб олган шахсни чиқариб юбориш орқали эгалигини тиклаши мумкин бўлади.

Фармонга кўра, гумон қилинувчи, айбланувчининг мулкий ҳуқуқларига нисбатан “Хабеас корпус” институти кенг жорий этилади. Бунда cуриштирувчи ва терговчининг мол-мулкни хатлаш билан боғлиқ қарорлари кўриб чиқиш учун судга киритилади.
Давлат органлари ва ташкилотлари судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган ҳолатлар қисқартирилади.

Фуқаролик судларида мол-мулкни ўзганинг ноқонуний эгалигидан талаб қилиб олиш тўғрисидаги даъволар юзасидан даъвогарлар (давлат органлари ва ташкилотлари бундан мустасно) давлат божини тўлашдан озод қилинади.

Фармонга кўра, “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Ф.Иброхимов – Фарғона вилояти Бувайда туман адлия бўлими инсон
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ҳуқуқни
қўллаш амалиётини ўрганиш бўлинмаси
етакчи маслаҳатчиси


Бу ҳам қизиқ

Давлат ери ва биносини сотиб олишда тўлов шартлари енгиллаштирилади

Давлат ери ва биносини сотиб олишда тўлов шартлари енгиллаштирилади

Тадбиркорлар учун давлат активлари ва ер участкаларини хусусийлаштиришда янги молиявий имкониятлар жорий этилмоқда. Эндиликд…
15:33 / 09.09.2026
Зеленскийнинг самолёти дрон билан тўқнашиб кетишига бир бахя қолди

Зеленскийнинг самолёти дрон билан тўқнашиб кетишига бир бахя қолди

Кеча, 9 сентябрь куни Молдовадан Норвегияга учаётган Зеленскийнинг самолёти дрон билан тўқнашиб кетишига бир бахя қолди ва р…
11:21 / 10.09.2026
11 сентябрь кунги об-ҳаво маълумоти

11 сентябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб бироз булутли об-ҳаво бўлиб, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
17:21 / 10.09.2026
Сирдарёда ободонлаштириш бошқармаси масъуллари 1 млрд сўмни талон-торож қилгани аниқланди

Сирдарёда ободонлаштириш бошқармаси масъуллари 1 млрд сўмни талон-торож қилгани аниқланди

Сирдарё вилоятида Гулистон шаҳар ободонлаштириш бошқармаси масъул шахслари томонидан 1 млрд сўмлик бюджет маблағлари ўзлашти…
09:40 / 09.09.2026
АҚШ Канададан алкоголь ва мотоцикл импортини тақиқлайди

АҚШ Канададан алкоголь ва мотоцикл импортини тақиқлайди

АҚШ 29 сентябрдан Канададан айрим турдаги алкоголли ичимликлар, мотоцикллар ва сут маҳсулотларини импорт қилишни тақиқлайди.…
09:34 / 09.09.2026
Бугун Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 38 даражагача кўтарилади

Бугун Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 38 даражагача кўтарилади

10-сентябрь куни Ўзбекистон ҳудудининг аксарият қисмида бироз булутли об-ҳаво кузатилади. Ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда …
16:11 / 09.09.2026
Фарғонада икки аёлнинг одам савдоси қурбонига айланиши олди олинди

Фарғонада икки аёлнинг одам савдоси қурбонига айланиши олди олинди

Фарғона шаҳрида икки нафар аёлни Россияга фоҳишалик билан шуғулланишга жалб қилмоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда Да…
15:16 / 09.09.2026
Наманган ва Андижон вилоятларида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Наманган ва Андижон вилоятларида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 276-6-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналоглар…
09:27 / 10.09.2026
Чорвоқда чўкиб кетган уч кишидан бирининг жасади топилди

Чорвоқда чўкиб кетган уч кишидан бирининг жасади топилди

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Чорвоқ сув омборида чўкиб кетган уч кишидан бирининг жасади топилди. Бу ҳақда Фавқулодд…
15:38 / 09.09.2026
Россияда қаровсиз қолган 11 нафар ўзбекистонлик бола ватанга қайтарилди

Россияда қаровсиз қолган 11 нафар ўзбекистонлик бола ватанга қайтарилди

Россияда ота-она қарамоғисиз қолган 11 нафар вояга етмаган ўзбекистонлик бола Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳ…
10:45 / 08.09.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!