$
11973.44 UZS
9.17
₽
144.53 UZS
0.04
€
13282.14 UZS
-41.27
31° Кечаси 18°

Ёзда нималарга диққатли бўлишимиз керак?

10:52 / 09.06.2024

Саратоннинг иссиқ ҳарорати инсон организмида айрим муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Баҳор ҳавосидан ёзга чиққан инсоннинг танасида, турмуш тарзида ва ҳатто рўғорида ўзгаришлар рўй беради. Ушбу рўйхат сизга ҳаётингизни бир шаклда кўздан кечиришга ёрдам берса ажаб эмас.

1. Овқат тайёрлаш ва сақлаш. Биламизки, иссиқ об-ҳавода баъзи озиқ-овқат маҳсулотлари жуда тез айнийди. Шу сабабли доим тоза ва озода жойларда таомланиш, тез бузиладиган маҳсулотлардан сақланиш зарур.

Бозорлар, кўчалар ва йўл ёқаларида сотиладиган уй шароитида тайёрланган овқатлар ҳамда қўлбола ичимликларни асло истеъмол қилманг. Шунингдек, мева ва сабзавотларни яхшилаб ювинг. Гўшт ва сут маҳсулотларини фақат совутгичда сақланг.

2. Сув ҳавзаларида чўмилиш. Чўмилиш ҳавзаларидаги ифлосланган сув ўткир вирусли ичак инфекциялари, гепатит (А, E), ичбуруғ, ичтерлама, лямблиоз каби хавфли касалликларни келтириб чиқаради. Шунингдек, очиқ сув ҳавзаларида сузиш турли тери хасталиклари, бурун, оғиз ва қулоқ шиллиқ қаватлари яллиғланишига ҳам олиб келиши мумкин.

Шу боис доим фақат тоза ва дезинфекция қилинган сунъий сузиш ҳавзаларида чўмилиш лозим. Шахсий сочиқ ва сузиш воситаларини ишлатиш, уларни бегона одамларники билан алмаштирмаслик зарур.

3. Қўлларни тез-тез ювиш. Ёз фаслида совун ва антисептик геллар ёрдамида тез-тез қўлларни ювиб туриш терини озода сақлаб, зарарли бактерия ва вируслардан халос этади. Айниқса, овқатланишдан олдин ва кейин ҳамда ташқаридан уйга келганда бу одатни канда қилмаслик лозим.

4. Илиқ душ қабул қилиш. Жазирама ҳаво терида бактерияларни кўпайтириши мумкин. Шу боис иссиқ кунларда тез-тез илиқ душ қабул қилиш саломатлик учун фойдали. У инсонни тетиклантириб, танадаги ғуборларни кетказади.

5. Ҳожатхонадан фойдаланиш. Жамоат ҳожатхоналаридан фойдалангач, албатта, қўлларни совунлаб ювиш керак. Агар бунга имкон бўлмаса, антисептик воситаларни ишлатиш тавсия этилади. Шунингдек, жамоат жойларида эшик тутқичлари ва умумий фойдаланиладиган буюмларни ушлагандан кейин ҳам қўлларни совунлаб ювиш мақсадга мувофиқ.

6. Тоза сув ичиш. Иссиқ кунлари организм жуда кўп суюқлик талаб қилади. Бундай пайтда, албатта, тоза ва хавфсиз ичимликлар истеъмол қилиш керак. Айниқса, қайнатилган ёки фильтрланган тоза сув ичиш танада суюқлик балансини ушлашга ёрдам беради.

7. Уй ва иш жойида гигиена. Иссиқ кунларда уйларни тозалаш, намликни назорат қилиш ва ҳавони алмаштириб туриш жуда муҳим. Эшик тутқичлари, стол ва бошқа тез ифлосланадиган жойларни дезинфекция воситалари билан тозалаш турли касалликларга чалинишнинг олдини олади.

Бундан ташқари, иш жойида шахсий озодаликка риоя қилиш, иш қуролларини доимий тоза сақлаш, хона ҳавосини тез-тез алмаштириб туриш, кондиционер ва вентиляторлардан тўғри фойдаланиш саломатликни сақлашда жуда муҳим.

 


саломатлик


														
														Лондондаги қадимий тобутдан топилган скелет кимга тегишли экани аниқланди

Лондондаги қадимий тобутдан топилган скелет кимга тегишли экани аниқланди

Лондондаги Вестминстер аббатлигидан топилган, қарийб 150 йилдан бери сир бўлиб келган скелет XI аср бошларида яшаган Вестмин…
10:20 / 03.11.2026

														
														Солярийга мунтазам қатнаган 30 ёшли аёл меланома сабаб вафот этди

Солярийга мунтазам қатнаган 30 ёшли аёл меланома сабаб вафот этди

Англиянинг Манчестер шаҳрида яшаган 30 ёшли Челси Тантум тери саратонининг хавфли тури — меланомадан вафот этди. У 15 ёшидан…
09:58 / 16.10.2026

														
														Семизлик 2024 йилда 3,7 млн кишининг ўлимига сабаб бўлган

Семизлик 2024 йилда 3,7 млн кишининг ўлимига сабаб бўлган

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, 2024 йилда дунё бўйича семизлик 3,7 млн кишининг ўлимига сабаб б…
10:05 / 08.10.2026

														
														Вабодан вафот этгани айтилган аёлнинг расмий ташхиси маълум қилинди

Вабодан вафот этгани айтилган аёлнинг расмий ташхиси маълум қилинди

Россиянинг Иркутск вилоятида вабо юқтиргани гумон қилинган 27 ёшли аёл пневмониядан вафот этгани маълум қилинди. Роспотребна…
10:15 / 05.10.2026

														
														Москвадаги аэропорт ҳожатхонасидан аёл ва чақалоқ жасади топилди

Москвадаги аэропорт ҳожатхонасидан аёл ва чақалоқ жасади топилди

2-октабр куни Москва яқинидаги Шереметево аэропортининг учиб келиш зонасидаги ҳожатхонадан аёл ва янги туғилган чақалоқ жаса…
14:55 / 03.10.2026

														
														Иркутскдаги хавфли юқумли касаллик ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирилди

Иркутскдаги хавфли юқумли касаллик ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирилди

Ижтимоий тармоқлар ва айрим ахборот манбаларида Россиянинг Иркутск вилоятида ўта хавфли юқумли касалликка гумон қилинган ҳол…
09:45 / 03.10.2026

														
														Исроилда хантавирус билан касалланишнинг илк ҳолати аниқланди

Исроилда хантавирус билан касалланишнинг илк ҳолати аниқланди

Исроилда хантавирус билан касалланишнинг биринчи ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда The Jerusalem Post хабар берди.
10:12 / 08.05.2026

														
														“Цикада” штамми: хавотирга ўрин йўқ

“Цикада” штамми: хавотирга ўрин йўқ

Сўнгги пайтларда COVID-19’нинг “Цикада” (BA.3.2) штамми ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
10:35 / 17.04.2026

														
														Ҳиндистонда йўтал сироплари вақтинча тақиқланди

Ҳиндистонда йўтал сироплари вақтинча тақиқланди

Расмийлар вафот этган болаларнинг уйидан топилган сиропларни вақтинча сотишни тўхтатди.
20:42 / 03.10.2025

														
														Ўзбекистондаги соҳасида ислоҳотлари омон“The Lancet”да эътироф этилди

Ўзбекистондаги соҳасида ислоҳотлари омон“The Lancet”да эътироф этилди

Тошкентдаги халқаро академик марказ — минтақавий инновацион марказга айланмоқда;
17:09 / 26.09.2025

Бу ҳам қизиқ

"Demokrat.uz" раҳбари ва блогер 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди

"Demokrat.uz" раҳбари ва блогер 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди

"Demokrat.uz" раҳбари Фазлиддинхон Меҳмонов ва блогер Азиз Ғоипназаровга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. 11 ноябрь куни чи…
14:44 / 12.11.2026
Намангандаги боғчада 5 ёшли қиз зўрлангани бўйича суд иши 18 ноябрь куни ёпиқ тарзда бўлиб ўтади

Намангандаги боғчада 5 ёшли қиз зўрлангани бўйича суд иши 18 ноябрь куни ёпиқ тарзда бўлиб ўтади

Суднинг ажримига асосан, мазкур жиноят иши 18 ноябрь куни кўриб чиқиш учун тайинланган бўлиб, жабрланувчи вояга етмаганлиги …
11:02 / 11.11.2026
Трамп Nvidia раҳбарининг жосусликда гумонланган аёл билан муносабати ҳақида гапирди

Трамп Nvidia раҳбарининг жосусликда гумонланган аёл билан муносабати ҳақида гапирди

АҚШ президенти Дональд Трамп Nvidia бош директори Женсен Хуангнинг Хитой фойдасига жосуслик қилишда гумонланаётган аёл билан…
10:08 / 10.11.2026
Тошкентда ўқув марказига босқин уюштирмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкентда ўқув марказига босқин уюштирмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкент шаҳридаги ўқув марказларидан бирида сақланаётган катта миқдордаги пул маблағларини босқинчилик йўли билан қўлга кири…
09:18 / 13.11.2026
Ўзбекистонда ўт ўриш пулли бўладими? Расмий муносабат билдирилди

Ўзбекистонда ўт ўриш пулли бўладими? Расмий муносабат билдирилди

12 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда эндиликда ўт ўриш учун ҳам чипта сотиб олиш ва пул тўлаш кераклиги ҳақида х…
09:56 / 13.11.2026
“Фидойи волонтёр” кўкрак нишони таъсис этилади

“Фидойи волонтёр” кўкрак нишони таъсис этилади

“Волонтёрлик фаолиятини янада оммалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–240-сон, 06.11.2…
17:33 / 10.11.2026
Ўзбекистонлик модель Эпстейн иши бўйича янги тафсилотларни ошкор қилди

Ўзбекистонлик модель Эпстейн иши бўйича янги тафсилотларни ошкор қилди

Ўзбекистонлик модель Роза (исми ўзгартирилган) 2009 йилда АҚШга боргач, моделлик агентлиги томонидан жинсий жиноятларда айбл…
10:18 / 12.11.2026
Олти кишини Умрага юборишни ваъда қилиб, 6 900 доллар талаб қилган шахслар ушланди

Олти кишини Умрага юборишни ваъда қилиб, 6 900 доллар талаб қилган шахслар ушланди

Фарғона ва Андижон вилоятларида фуқароларни ноқонуний равишда Умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, улардан жами 6 900 АҚШ до…
10:12 / 12.11.2026
Қаршидаги оилавий ресторанда ёнғин содир бўлди

Қаршидаги оилавий ресторанда ёнғин содир бўлди

10 ноябрь куни Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳридаги оилавий ресторанда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазият…
09:48 / 10.11.2026
Жиззахда 450 миллион сўмлик олтинни ноқонуний сотмоқчи бўлган икки киши ушланди

Жиззахда 450 миллион сўмлик олтинни ноқонуний сотмоқчи бўлган икки киши ушланди

Жиззах вилоятида умумий оғирлиги 471 грамм бўлган ярим тайёр қуйма олтинни 450 миллион сўмга сотаётган икки нафар фуқаро ушл…
15:20 / 10.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!