Тошкент вилоятининг Зангиота туманида Солиқ инспексияси бош инспектори тадбиркорга қўлланилиши мумкин бўлган 160 млн сўмлик жаримани бартараф этиб бериш эвазига 1000 АҚШ доллари талаб қилгани аниқланди. Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мансабдорнинг топшириғи билан пулни олаётган воситачи ашёвий далиллар билан ушланди.
Шунингдек, Фарғона вилоятининг Бувайда туманида Электр таъминоти корхонаси муҳандиси қуёш панеллари ўрнатиш билан шуғулланувчи тадбиркордан ноқонуний равишда 1000 АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинди. Аниқланишича, муҳандис тадбиркорга мижозлар йўналтириш, техник шарт ва зарур ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига жами 5 минг АҚШ доллари талаб қилган. Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!