Ўзбекистонда озиқ-овқат ишлаб чиқариш 7,9 фоизга ошди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–май ойларида Ўзбекистонда йирик корхоналар томонидан 57,2 трлн сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.
Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 7,9 фоизга ошган. Ҳудудлар кесимида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми қуйидагича:
Тошкент шаҳри — 10,2 трлн сўм;
Тошкент вилояти — 7,9 трлн сўм;
Самарқанд вилояти — 7,7 трлн сўм;
Андижон вилояти — 4,5 трлн сўм;
Фарғона вилояти — 4,5 трлн сўм;
Бухоро вилояти — 3,7 трлн сўм;
Қашқадарё вилояти — 3,5 трлн сўм;
Наманган вилояти — 3,5 трлн сўм;
Қорақалпоғистон Республикаси — 2,5 трлн сўм;
Навоий вилояти — 2,4 трлн сўм;
Хоразм вилояти — 1,8 трлн сўм;
Сурхондарё вилояти — 1,7 трлн сўм;
Сирдарё вилояти — 1,7 трлн сўм;
Жиззах вилояти — 1,6 трлн сўм.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!