Ўзбекистонда кутилаётган аномал иссиқ ҳаво сабабли боғчалар вақтинча ёпилиши мумкин. Бу ҳақда Хабардор.уз журналисти Қурбонова Нозиманинг сўровига жавобан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот котиби Дилфуза Собирова маълум қилди. Унинг билдиришича, вазирлик мазкур масала юзасидан ҳокимликлар, Санепидқўмита ва “Ўзгидромет” агентлиги билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда.
Ҳокимликлар ҳудуддаги вазиятдан келиб чиқиб тегишли чораларни кўради. Қайд этилишича, ҳаво ҳарорати кескин кўтарилган тақдирда боғчаларни вақтинча ёпиш кўзда тутилган. Ҳар бир ҳудудий бўлим вазиятни алоҳида ўрганиб чиқади ва шундан келиб чиқиб қарор қабул қилади. Агар қайсидир ҳудудда боғчалар ёпилса, бу ҳақда расман эълон берилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!