$
11918.98 UZS
57.02
₽
148.04 UZS
0.91
€
13283.70 UZS
5.42
31° Кечаси 18°

“Фарғонаазот” Сингапур компаниясига сотилди

11:02 / 18.01.2023

Давлат активларини бошқариш агентлиги “Фарғонаазот” устав капиталидаги 99,02 фоиз давлат акциялар пакетини хусусийлаштириш бўйича Indorama Corporation (Сингапур) компанияси билан келишувга эришилганини маълум қилди.

Жорий йил 16 январь куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг Сингапурга давлат ташрифи арафасида Сингапурда ташкил этилган бизнес-форумда “Фарғонаазот” устав капиталидаги 99,02 фоиз давлат акциялар пакети бўйича олди-сотди шартномасининг асосий шартлари (“Теrm sheet”) тўғрисидаги келишув имзоланди.

Хусусийлаштириш жараёнига Deloitte халқаро консалтинг компанияси етакчи консултант, Халқаро Молия Корпорацияси (IFC) стратегик маслаҳатчи, KPMG халқаро консалтинг компанияси эса мустақил баҳоловчи сифатида жалб этилди.

Энг мақбул таклиф Сингапурнинг Indorama Corporation компанияси томонидан тақдим этилди. Таклифга кўра, сотиб олиш қиймати қарийб 140 миллион долларни (130 млн. доллар ва 107 млрд. сўм) ташкил этади.

Шунингдек, инвестор томонидан корхонани модернизация қилиш учун 100 миллион доллар миқдоридаги инвестиция киритиш мажбурияти олинади.

Келишилган шартларга кўра, Инвесторнинг мажбуриятларига Корхонанинг барча жорий ижтимоий дастурларини сақлаб қолиниши, жумладан, ходимлар сонини ва иш ҳақларини қисқартирмаслик, ходимларнинг малакасини ошириш ҳамда замонавий экологик назорат тизимини ишлаб чиқиш киради.

Корхонани хусусийлаштириш натижалари Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссиясининг тегишли қарори билан маъқулланган.

Битимни тўлиқ якунлаш учун, Корхонага ишлаб чиқариш мақсадлари лозим бўлган эҳтиёжларни, шу жумладан, ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг эркин бозорини йўлга қўйиш ва табиий газ таъминоти каби масалаларнинг норматив ҳуқуқий ечимини таъминлаш зарур бўлади.

 


Бу ҳам қизиқ

Президент кино орқали миллий ўзликни дунёга танитиш муҳимлигини таъкидлади

Президент кино орқали миллий ўзликни дунёга танитиш муҳимлигини таъкидлади

Президент миллий кино санъати орқали Ўзбекистон тарихи, маданияти ва миллий қаҳрамонларини халқаро миқёсда кенг тарғиб этиш …
17:33 / 26.10.2026
Ўзбекистонда тиббиёт тизимига сунъий интеллект жорий этилади

Ўзбекистонда тиббиёт тизимига сунъий интеллект жорий этилади

Президент Шавкат Мирзиёев тиббиётни рақамлаштириш ишлари хусусий клиникалар ва дорихоналарни ҳам қамраб олаётганини маълум қ…
11:39 / 27.10.2026
Тошкент туманида раҳбарнинг турмуш ўртоғи мудир этиб тайинлангани юзасидан хизмат текшируви бошланди

Тошкент туманида раҳбарнинг турмуш ўртоғи мудир этиб тайинлангани юзасидан хизмат текшируви бошланди

Тошкент тумани тиббиёт бирлашмаси раҳбари Ҳусан Асадовнинг турмуш ўртоғи Гулнора Асадовани Туманлараро перинатал маркази муд…
09:47 / 27.10.2026
Россия ва Украина Олешки шаҳрида вақтинчалик ўт очишни тўхтатди

Россия ва Украина Олешки шаҳрида вақтинчалик ўт очишни тўхтатди

Россия ва Украина 2026-йил 27-октябрь куни Херсон вилоятининг Россия қўшинлари назоратидаги Олешки шаҳрида гуманитар оператс…
09:57 / 27.10.2026
Тошкентда 100 та жамоат ҳожатхонаси қурилади: манзиллар рўйхати

Тошкентда 100 та жамоат ҳожатхонаси қурилади: манзиллар рўйхати

Тошкент шаҳрининг 12 та туманида давлат-хусусий шериклик асосида жами 100 та санитария-гигиена шохобчаси ташкил этилиши режа…
10:33 / 27.10.2026
28 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

28 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда ёғингарчилик кузатилади.
17:52 / 27.10.2026
“Пахтакор” Ироқда мағлубиятга учради.

“Пахтакор” Ироқда мағлубиятга учради.

Бугун, 27 октябрь куни Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси Элит Осиё чемпионлар лигасининг 3-тури доирасида Ироқнинг “Эйр Форс” к…
08:35 / 27.10.2026
Андижонда Лабо Малибу-2 билан тўқнашди

Андижонда Лабо Малибу-2 билан тўқнашди

26-октябрь куни Андижон шаҳридаги Бобур шоҳ кўчасида Лабо ва Малибу-2 автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир …
16:33 / 26.10.2026
“Ўзбекфилм” ҳудудида кино шаҳарчаси ташкил этилади

“Ўзбекфилм” ҳудудида кино шаҳарчаси ташкил этилади

“Ўзбекфилм” киностудиясининг 10 гектарлик ҳудудида кино хизматларини бирлаштирувчи “Ўзбекфилм кино шаҳарчаси” ташкил этилади…
17:58 / 26.10.2026
Андижонда қоровул ставкасини ошириш эвазига 4,5 млн сўм олган мактаб директори жазоланди

Андижонда қоровул ставкасини ошириш эвазига 4,5 млн сўм олган мактаб директори жазоланди

Андижон вилояти Жалақудуқ туманида қоровулнинг иш ставкасини 0,6 дан 1 ставкага ошириб бериш эвазига 4,5 миллион сўм олган м…
10:22 / 27.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!