Тошкент шаҳрининг 12 та туманида давлат-хусусий шериклик асосида жами 100 та санитария-гигиена шохобчаси ташкил этилиши режалаштирилган. Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 23-октябрдаги қарорига мувофиқ, улар асосан метро бекатлари, истироҳат боғлари, бозорлар, поликлиникалар ва аҳоли гавжум ҳудудларга жойлаштирилади.
Лойиҳаларни амалга ошириш муддати 10 йилгача этиб белгиланган. Ер участкалари ягона ёки алоҳида лотлар шаклида ижарага берилиши мумкин. Манзиллар рўйхати заруратга қараб ўзгартирилиши ҳам мумкин.
Туманлар кесимида манзиллар
1. Шайхонтоҳур тумани — 12 та
Лабзак, Жанггоҳ, Чорсу ва Қоратош мавзелари;
Тахтапул, Матлубот, Алишер Навоий, Ислом Каримов, Генерал Узоқов ва Кичик ҳалқа йўли кўчалари;
Кўктош тор кўчаси.
2. Юнусобод тумани — 12 та
Олой бозори ёнидаги “Эвос” орқаси;
“Ўзекспомарказ”га сув бўйидан кириш қисми;
Хотира майдони ва “Қурилиш маркази” орқаси;
“Хоразм” кафеси ҳамда Тошкент фарматсевтика институти қаршиси;
“Кулол нур” ресторани ёнида ва “Семашко” шифохонаси олдида;
Алфраганус университетига кириш қисми;
Юнусота ва Янги Юнусобод кўчалари кесишмаси;
Янги шаҳар кўчасининг икки ҳудуди.
3. Янгиҳаёт тумани — 12 та
Турон метро бекати олди;
Қўрғонтепа кўчасидаги 66- ва 1-сонли поликлиникалар олди;
Чоштепа, Ўзар, Меҳригиё ва Катта ҳалқа йўли кўчалари;
Қипчоқ ва Хонободтепа шоҳкўчалари;
“Янгиҳаёт” маҳалласи.
4. Миробод тумани — 10 та
Афросиёб, Шаҳрисабз, Тарас Шевченко, Саййид Барака ва Сайхун кўчалари;
Меҳржон кўчасидаги 4-туғуруқхона олди;
Қўйлиқ-1 ва Қўйлиқ-4 мавзелари;
Қўйлиқота-1 тор кўчаси.
5. Учтепа тумани — 10 та
12-, 15-, 23-, 24- ва Г9 мавзелари;
Лутфий ва Ватан, Изза ва Пойгоҳ кўчалари кесишмалари;
Катта Қаъни айланаси олди;
Заргарлик кўчасидаги “Элегант” автомобил ювиш шохобчаси олди.
6. Яшнобод тумани — 10 та
Машинасозлар метро бекати ва 28-оилавий поликлиника атрофи;
Яккатол кўчасидаги Халқ банки олди;
Тўёна, Толариқ, Тўйтепа ва Оҳанрабо кўчалари;
Мирзо Улуғбек ва Махтумқули кўчалари кесишмаси;
Оҳанрабо ва Хонободтепа кўчалари кесишмаси.
7. Олмазор тумани — 9 та
“Шифокорлар” маҳалласидаги Тошкент ҳалқа йўли кўчасининг икки ҳудуди;
Университет кўчасининг икки ҳудуди;
Қорасарой, Сағбон ва Усташирин кўчалари;
Қорақамиш-1/3 даҳасидаги Қичқириқ канали бўйи;
Кичик ҳалқа автомобил йўли ва Талабалар кўчалари кесишмаси.
8. Мирзо Улуғбек тумани — 8 та
Паркент кўчасидаги 131-уй олди;
“Янги Ўзбекистон боғи” автотураргоҳининг икки ҳудуди;
“Феруза боғи” олди;
Темур Малик ва Мирзо Улуғбек кўчалари кесишмаси;
Мирзо Улуғбек кўчасидаги 24-уй олди;
Истиқлол кўчасидаги маҳалла фонди биноси;
Яҳё Ғуломов кўчасидаги 1-уй олди.
9. Чилонзор тумани — 6 та
Қатортол кўчасидаги 40-уй олди ва 12-уй орқаси;
Заргарлик кўчасидаги 4-уй олди ва 40–41-уйлар орқаси;
Ал-Хоразмий кўчасидаги 8-уй;
Чўпонота кўчасидаги 6-уй орқаси.
10. Сергели тумани — 5 та
Янги Сергели, Меҳригиё, Мирза Турсунзода ва Янги Қўйлиқ кўчалари;
Қурувчилар кўчасидаги бозорча олди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!