Ўзбекистон Республикаси Президенти 2022-йил 2-феврал куни "Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорини имзолади.
Хабарга кўра, эндиликда барча давлат ташкилотлари, муассасалари ва корхоналари ҳар чоракда камида бир маротаба бюджетдан ташқари ҳамда касаба уюшмалари маблағлари ҳисобидан ўз ходимларига консерт, сирк ва театрларга билет ҳамда абонементлар харид қилиш амалиётини йўлга қўяди.
Юридик шахслар ходимлари ва уларнинг оила аъзолари учун тадбирлар ўтказиш, чипталар харид қилишга йўналтирилган маблағларга тенг равишда фойда солиғи ва ягона солиқ тўловидан озод қилинади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!