$
11847.16 UZS
52.28
141.44 UZS
2.77
13843.41 UZS
157.81
31° Кечаси 18°

Афғонистон орқали ўтадиган Покистон-Ўзбекистон транспорт коридори тўлиқ ишга тушди

13:06 / 29.03.2022

Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон ўртасида транспорт-логистика соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари бўйича Термиз шаҳрида бўлиб ўтган уч томонлама ишчи гуруҳ учрашувида ташувчилар ва хусусий сектор вакиллари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан В2В/G2G учрашувлари ўтказилди.

Транспорт вазирлиги Матбуот хизмати берган маълумотга кўра, мазкур учрашувлар якунида Покистон ва Афғонистоннинг 7 та компанияси билан ўзаро  ҳамкорлик тўғрисида меморандум ва келишувлар имзоланди. 

Шунингдек, тадбир иштирокчилари “Termiz Cargo Centre” халқаро логистика маркази ҳамда “Айритом” чегара-божхона постида ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан тинишишди.

Қайд этилишича, уч томонлама саъй-ҳаракатлар натижасида Покистондан Афғонистон орқали Ўзбекистонга автомобиль транспортида халқаро юк ташувларини ташкил этиш бўйича олиб борилаётган ишлар самараси ўлароқ, бугун ушбу транспорт коридорининг тўлақонли фаолият юритиши, юкларнинг қисқа фурсатларда, хавфсиз равишда белгиланган манзилига етказилиши таъминланмоқда.

Вазирликнинг таъкилашича, айни пайтда миллий ташувчилар ҳам ушбу коридордан фойдаланишни бошлашган.

Жорий йил 27 март куни мазкур тадбирлар доирасида Покистондан юк олиб келаётган миллий юк ташувчиларимизнинг транспорт воситаси тантанали равишда кутиб олинди.


Бу ҳам қизиқ

Қурилиш асбоблари ичидан синтетик наркотик моддалар аниқланди

Қурилиш асбоблари ичидан синтетик наркотик моддалар аниқланди

“Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар органлари ходимла…
16:08 / 19.08.2026
Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев мамлакатимизга давлат ташрифи арафасида катта интервью берди

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев мамлакатимизга давлат ташрифи арафасида катта интервью берди

Президент Илҳом Алиев: "Қардош Ўзбекистонга ҳар сафар келганимда, айниқса сўнгги йилларда мамлакатнинг барча соҳаларда жадал…
22:19 / 21.08.2026
18 август куни Ўзбекистонда ҳаво қандай бўлади?

18 август куни Ўзбекистонда ҳаво қандай бўлади?

18-АВГУСТГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ17 август соат 20:00 дан 18 август соат 20:00 гача
17:34 / 17.08.2026
ЙПХ ходимидан қочган Onix ЙТҲга учради

ЙПХ ходимидан қочган Onix ЙТҲга учради

2026 йил 17 август куни соат 01:10 ларда Андижон шаҳри Машраб кўчасида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари томонидан Onix ру…
09:36 / 18.08.2026
Ўзбекистонда электрдан ноқонуний фойдаланиш оқибатида давлатга салкам 4 млрд сўм зарар етди

Ўзбекистонда электрдан ноқонуний фойдаланиш оқибатида давлатга салкам 4 млрд сўм зарар етди

Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ йирик қоидабузарликлар аниқланди.
15:09 / 17.08.2026
Тошкент ҳайвонот боғида ҳайвонларга тош отган эркак жаримага тортилди

Тошкент ҳайвонот боғида ҳайвонларга тош отган эркак жаримага тортилди

Тошкент ҳайвонот боғида шер ва жайраларга тош отган эркак 2 миллион 884 минг сўм миқдорида жаримага тортилди. Бу ҳақда ҳайво…
16:18 / 19.08.2026
Кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқд…
09:14 / 18.08.2026
“Қорасув-Бўка-Бекобод” йўлида мудҳиш ЙТҲ

“Қорасув-Бўка-Бекобод” йўлида мудҳиш ЙТҲ

Ижтимоий тармоқларда “Қорасув-Бўка-Бекобод” автомобиль йўлида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси акс этган видео кенг тарқа…
14:22 / 18.08.2026
Гурлан туманига янги ҳоким тайинланди

Гурлан туманига янги ҳоким тайинланди

Хоразм вилоятининг Гурлан туманига янги ҳоким тайинланди.
14:31 / 19.08.2026
Хитойда қишлоқ уйининг бир қисми қулаб тушди: 5 киши ҳалок бўлди

Хитойда қишлоқ уйининг бир қисми қулаб тушди: 5 киши ҳалок бўлди

Хитойнинг Сичуан провинсиясида оилавий тадбир вақтида уйнинг бир қисми қулаб тушиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди, 17 киши жа…
09:54 / 19.08.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!