$
11941.65 UZS
-81.81
₽
147.65 UZS
-1.79
€
13383.01 UZS
-78.46
31° Кечаси 18°

Аниқланган 86 та қонун бузилиш ҳолатида 19 млрд сўмлик тендер танловлари бекор қилинди

09:19 / 18.04.2023

Ўтган давр мобайнида, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан берилган топшириқ ижроси юзасидан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан биргаликда, давлат буюртмачиларининг 2022 йилда 37 млрд сўмлик 142 та энг яхши таклифларни танлаш бўйича ўтказилган танлов савдолари назорат тартибида ўрганилган.

Ўтказилган ўрганишлар давомида, 86 та ҳолатда 19 млрд сўмлик қонун бузилишлар (5 та ҳолатда иштирокчилар ўртасида аффилланганлик ҳолатлари мавжудлиги, 48 та ҳолатда савдолар ўтказишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибини бузиш, 33 та ҳолатда савдоларнинг битта ёки бир нечта иштирокчисига савдоларда қатнашиш учун имтиёзли шарт-шароитлар яратиб бериш ҳолатлари) аниқланган.

Жумладан, Сирдарё туманидаги «Мурувват» ногиронлиги бўлган аёллар интернат уйи томонидан ўтказилган танлов савдоларининг 1 тасида иштирокчилар ўртасида аффилланганлик ҳолатлари мавжудлиги аниқланган бўлиб, қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан тузилган 317 млн сўмлик шартнома ҳақиқий эмас деб топилиб, бекор қилинган ҳамда қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйганлиги учун масъул ходимларга нисбатан суд томонидан маъмурий жавобгарлик чораси қўлланилган.

Ширин шаҳар ва Боёвут туман Тиббиёт бирлашмалари томонидан умумий қиймати 365 млн сўмлик 9 та танлаш савдосида «Давлат харидлари тўғрисида»ги ва «Рақобат тўғрисида»ги Қонунлар талаблари бузилиши ҳолатлари аниқланиб, масъул ходимларга нисбатан маъмурий жавобгарлик чораси қўллаш учун ҳужжатлар судга юборилган.

Сирдарё вилояти Халқ таълими бошқармасига қарашли 70-сонли мактаб интернати томонидан умумий қиймати 610 млн сўмлик «Аутсорсинг» хизмати учун ўтказилган танлаш савдоларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги ва «Рақобат тўғрисида»ги Қонунлар талаблари бузилиши ҳолатлари аниқланиб, тузилган шартномани бекор қилиш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилган.

Бундан ташқари, 17 млрд сўмлик 63 та қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан тўпланган ҳужжатлар прокуратура органларига ҳуқуқий баҳо бериш учун тақдим этилган.

Қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан Ҳудудий бошқарманинг махсус комиссияси томонидан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, ҳолатлар бўйича ҳужжатлар маъмурий жавобгарлик бўйича суд органларига юборилган.


Бу ҳам қизиқ

Тошкентда ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланган шахслар ушланди

Тошкентда ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланган шахслар ушланди

Тошкент шаҳрида акциз маркаси бўлмаган тамаки маҳсулотларини ноқонуний сотиш билан шуғулланган бир неча шахслар ушланди.
10:10 / 03.11.2026
Германиядан 45 минг мутахассисга буюртма тушди, Ўзбекистондан 2 минг киши ишга жойлашди

Германиядан 45 минг мутахассисга буюртма тушди, Ўзбекистондан 2 минг киши ишга жойлашди

Германиядан 2026 йил давомида Ўзбекистонга 45 минг нафар мутахассис бўйича буюртма келиб тушган. Бироқ ҳозиргача атиги 2 мин…
12:07 / 02.11.2026
Google Ўзбекистондаги ислоҳотларни Google Pay мисолида юқори баҳолади

Google Ўзбекистондаги ислоҳотларни Google Pay мисолида юқори баҳолади

Google’нинг ривожланаётган бозорлар бўйича давлат сиёсати вице-президенти Дорон Авни Ўзбекистонда шахсий маълумотларни ҳимоя…
09:27 / 31.10.2026
Ўзбекистонда Германияга ишга юбориш учун 10 минг киши касб ва немис тилига ўқитилади

Ўзбекистонда Германияга ишга юбориш учун 10 минг киши касб ва немис тилига ўқитилади

Ўзбекистонда келаси йили 10 минг нафар фуқарони касб ва немис тилига ўқитиб, Германияда ишга жойлаштириш режалаштирилмоқда. …
12:14 / 02.11.2026
Бугун, 2 ноябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади

Бугун, 2 ноябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади

Бугун кундузи республика ҳудудининг асосий қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 18-…
09:17 / 02.11.2026
Сурхондарёда ишга олиш учун 4,5 млн сўм пора олган директор 2 йилга қамалди

Сурхондарёда ишга олиш учун 4,5 млн сўм пора олган директор 2 йилга қамалди

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида математика ўқитувчисини ишга қабул қилиш ва унга дарс соатлари ажратиш эвазига 4,5 млн…
23:17 / 30.10.2026
Хориждаги иш ўринлари ҳақидаги маълумотлар ҳар бир маҳаллага етказилади

Хориждаги иш ўринлари ҳақидаги маълумотлар ҳар бир маҳаллага етказилади

Ўзбекистонда хорижда ишлаш истагидаги фуқаролар учун мавжуд бўш иш ўринлари, касбий талаблар ва тил билиш шартлари ҳақидаги …
12:58 / 02.11.2026
31 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

31 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди.
17:44 / 30.10.2026
Тошкентдаги кўп қаватли уйлар ҳовлисидан автотураргоҳлар чиқарилади

Тошкентдаги кўп қаватли уйлар ҳовлисидан автотураргоҳлар чиқарилади

Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг ички ҳовлиларидан автотураргоҳлар ва автомобиль йўлакларини ташқарига чиқариш режала…
11:28 / 02.11.2026
Наманган шаҳрида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ “Энергосавдо” филиали бўлими бошлиғи ва устаси ушланди

Наманган шаҳрида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ “Энергосавдо” филиали бўлими бошлиғи ва устаси ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган шаҳри бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Ҳудудий эле…
22:50 / 30.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!