Ўзбекистонда фуқароларни хорижга ишга жойлаштириш тизимини энг ишончли хусусий бандлик агентликларига тўлиқ ўтказиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев меҳнат миграцияси масалаларига бағишланган йиғилишда маълум қилди.
Янги тизимга кўра, хорижда юқори даромадли ишга жойлаштирилган ҳар бир фуқаро учун хусусий бандлик агентлигига 1,5 миллион сўм рағбат пули тўланади. Ёшларни касб ва хорижий тилларга тайёрлаш мақсадида техникум биноларининг бир қисми уларга бепул ижарага берилади.
Шунингдек, хориждан жалб этилган ўқитувчи ва экспертлар учун ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз этиб белгиланади. Ўқув жараёни учун зарур ускуна ва жиҳозлар эса божхона божидан озод қилинади.
Бунинг эвазига хусусий бандлик агентликлари фаолиятини тўлиқ шаффоф тизим асосида олиб бориши ва уларнинг рейтинги юритилиши белгиланган.
Агентликлар фаолиятини баҳолашда фуқароларнинг ҳақиқатан ишга жойлаштирилгани, меҳнат ҳуқуқлари таъминлангани, юқори даромад олиши ҳамда кафолатланган ижтимоий таъминотга эга бўлиши асосий мезонлар сифатида белгиланади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!