РИА Новости хабарига кўра, Россиянинг Уфа шаҳридаги гимназияда 9-синф ўқувчи ўқитувчи ва синфдошларига қарата ўқ узди. Маълум бўлишича, бугун, 3 февраль куни соат 11:00 да Уфа шаҳри ИИБ навбатчилик бўлимига 16-гимназияда содир бўлган ҳодиса ҳақида хабар келиб тушган. Кўрсатилган манзилга зудлик билан полиция, Росгвардия ва бошқа тезкор хизматлар етиб борган. Ҳодиса жойига Бошқирдистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-майор Александр Воронежский ҳам борган. 9-синф ўқувчиларидан бири дарсга пластик пневматик автомат билан кириб, ўқитувчи ва уч нафар синфдошига бир неча марта ўқ узган ҳамда петарда портлатган. Воқеа жойига етиб борган полиция ва Росгвардия ходимлари 15 ёшли ўсмирни қўлга олган.
Бошқирдистон раҳбари Радий Хабировнинг маълум қилишича, ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ. Воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!