$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

АҚШда инфляция сўнгги 40 йилдаги энг юқори кўрсаткичга етди

18:06 / 22.06.2022

Дунё тарихида давлатларнинг иқтисодий таназзулга учраши ёки инфляция ҳолатлари кўп бор юз берган. Худди шундай, бу каби ҳолатлар ҳозирги кунда ҳам турли мамлакатларда турли даражада рўй бермоқда. Пулнинг қадрсизланиши, айнан ҳозирги халқаро вазият фонида яна долзарб мавзуга айланмоқда.

Ҳозирда рўй бераётган инқироз таъсирида бир қатор мамлакатларда инфляция кучайиб бормоқда. Мисол учун, май ойида Ўзбекистонда йиллик инфляция даражаси 11% га етди.

БМТ иқтисодчиларининг прогнозига кўра, 2022 йилда ҳаттоки АҚШ долларининг инфляция даражаси ҳам 6,7% ни ташкил қилиши кутилмоқда. Бу АҚШда сўнгги 40 йил ичида кузатилган энг юқори инфляция кўрсаткичи ҳисобланади.

АҚШ озиқ-овқат дўконларида нархларнинг ошиши америкаликлар 1970 йиллардаги инқироздан бери кўрмаган даражада тезлашди.

2021 йилнинг майидан 2022 йилнинг майигача кўплаб маҳсулот тоифалари бўйича инфлясия 12 фоизни ташкил этди, деб ёзади CNN ахборот агентлиги, мамлакат Меҳнат вазирлиги маълумотларига таяниб.

Нархларнинг энг тез кўтарилаётгани асосий товарлардир, дея қайд этади телеканал. Тухум таннархи ҳудди шу 12 ойда 32,2 фоизга, парранда ва балиқ маҳсулотлари эса 14,2 фоизга ва сут 11,8 фоизга ошди.

Мақолада айтилишича, инфляция маълумотлари истеъмолчилар учун “уч карра зарба” бўлди. Нархларнинг кескин сакраши нафақат озиқ-овқат, балки уй-жой ва электр энергияси учун ҳам қайд этилган.

АҚШда кузатилаётган ушбу вазиятга мамлакат фуқаролари ва экспертлар президент Жо Байденни сабабчи қилиб кўрсатишмоқда. Ҳатто АҚШнинг “New York Post” нашри бу ҳақда “bidenflation” яъни “байденинг инфляцияси” сарлавҳаси остида мақола ҳам чоп этди. 

Президент Байден эса мамлакат иқтисодиётида кузатилаётган инфляция унинг “рағбатлантирувчи” сарф-харажатларини кучайтирганлиги ҳақидаги танқидни рад этиб, бунда Россия президенти Владимир Путиннинг бензин нархларини ошириб юборганлигини сабаб қилиб кўрсатган.

Нима ҳам дердик, мамлакат иқтисодиётидаги инфляцияга ким ёки нима сабаблигини вақт кўрсатади.

 


Бу ҳам қизиқ

GWU президентининг маслаҳат кенгаши йиғилишида университетни ривожлантириш стратегияси муҳокама қилинди

GWU президентининг маслаҳат кенгаши йиғилишида университетни ривожлантириш стратегияси муҳокама қилинди

Жорж Вашингтон университети (GWU) президенти Эллен Гранберг ва университет Президентининг маслаҳат кенгаши аъзолари навбатда…
09:27 / 14.11.2026
Тошкентда ўқув марказига босқинчилик қилмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкентда ўқув марказига босқинчилик қилмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкент шаҳридаги ўқув марказларидан бирида сақланаётган катта миқдордаги пул маблағларини босқинчилик йўли билан қўлга кири…
09:59 / 13.11.2026
Куз-қиш мавсумида табиий газ таъминоти: аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига устуворлик берилади

Куз-қиш мавсумида табиий газ таъминоти: аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига устуворлик берилади

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан 2026–2027 йиллар куз-қиш мавсумида аҳоли, ижтимоий соҳа объектлари ва стратегик …
16:45 / 14.11.2026
Ўзбекистонда 9 ойда 77 мингдан ортиқ шахс маъмурий қамоққа олинди

Ўзбекистонда 9 ойда 77 мингдан ортиқ шахс маъмурий қамоққа олинди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида 420 мингдан ортиқ шахс маъмурий жавобгарликка тортилди. Улардан 77 309 нафа…
10:46 / 12.11.2026
Ўзбекистонда дориларни ретсептсиз сотиш мезонлари ўзгартирилди

Ўзбекистонда дориларни ретсептсиз сотиш мезонлари ўзгартирилди

Ўзбекистонда дори воситаларини ретсептли ва ретсептсиз тоифаларга ажратиш тартибига ўзгартиришлар киритилди. Янги тартибга к…
14:24 / 14.11.2026
Ўзбекистонда 6 ёшли болалар учун бир йиллик мактабга тайёрлов мажбурий этилади

Ўзбекистонда 6 ёшли болалар учун бир йиллик мактабга тайёрлов мажбурий этилади

Ўзбекистонда 2027 йилдан бошлаб 6 ёшли болаларни бир йиллик мажбурий мактабга тайёрлов билан тўлиқ қамраб олиш режалаштирилг…
15:31 / 12.11.2026
Саида Мирзиёева Париж тинчлик форумида иштирок этди ва Эммануэль Макрон билан учрашди

Саида Мирзиёева Париж тинчлик форумида иштирок этди ва Эммануэль Макрон билан учрашди

Париж тинчлик форумида Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева болалар тақдири, Самарқандда илгари сур…
10:24 / 12.11.2026
Польша Украина учун АҚШ қуролларини харид қилишни молиялаштирмайди

Польша Украина учун АҚШ қуролларини харид қилишни молиялаштирмайди

Польша Украина учун АҚШда ишлаб чиқарилган қурол-яроғ ва ҳарбий техникаларни харид қилишга ҳозирча маблағ ажратмайди. Бош ва…
10:17 / 14.11.2026
Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Аралаш яккакураш устаси Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов ҳамда UFC собиқ чемпиони Мераб Двалишвили иштирокида…
15:44 / 12.11.2026
Ўзбекистонда 15 ёшдан ошган аҳолининг 12 фоизи олий маълумотли

Ўзбекистонда 15 ёшдан ошган аҳолининг 12 фоизи олий маълумотли

Ўзбекистонда 15 ёш ва ундан катта аҳолининг 12 фоизи олий ва олий таълимдан кейинги маълумотга эга. Бу ҳақда 13 ноябрь куни …
16:38 / 13.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!