Россиянинг Белгород вилояти Пролетарский посёлкасида дрон турар жойга ҳужум қилиши оқибатида бир оиланинг уч аъзоси — эркак, унинг рафиқаси ва 24 ёшли қизи ҳалок бўлди. Бу ҳақда РБК хабар берди.
Маълум қилинишича, эркак олган жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган. Кейинроқ унинг рафиқаси ва қизининг жасадлари ҳам топилган.
Ҳужум натижасида турар жой вайрон бўлган ва ёнғин келиб чиққан. Ёнғин Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари томонидан ўчирилган.
Шунингдек, яна бир эркак бошининг юмшоқ тўқималаридан жароҳат олган. Тиббиёт ходимлари унга воқеа жойида ёрдам кўрсатган, бироқ у шифохонага боришдан бош тортган.
Вилоят тезкор штаби ҳодиса оқибатлари ҳақидаги маълумотлар аниқлаштирилаётганини билдирган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!