Ўзбекистонда 15 ёш ва ундан катта аҳолининг 12 фоизи олий ва олий таълимдан кейинги маълумотга эга. Бу ҳақда 13 ноябрь куни Миллий статистика қўмитасида ўтказилган матбуот анжуманида аҳолини рўйхатга олиш натижалари асосида маълум қилинди.
Статистик маълумотларга кўра, мамлакатда 3 миллион 271,1 минг киши ёки аҳолининг 12 фоизи олий ва олий таълимдан кейинги маълумотга эга. Ўрта махсус ва профессионал маълумотлилар 9 миллион 737,2 минг нафарни (35,8 фоиз), умумий ўрта маълумотлилар эса 11 миллион 626,5 минг нафарни (42,8 фоиз) ташкил этган.
Рўйхатга олиш натижаларига кўра, Ўзбекистонда 7 ёш ва ундан катта 9 миллион 615,9 минг киши таълим ташкилотларида таҳсил олмоқда. Уларнинг 4 миллион 950,7 минг нафари (51,5 фоиз) эркаклар, 4 миллион 665,2 минг нафари (48,5 фоиз) аёллардир.
Олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётганлар сони 1 миллион 725,9 минг нафарни ташкил этади. Уларнинг 49 фоизи аёллардан иборат.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш 15 январдан 28 февралгача ўтказилган. Унинг якунларига кўра, мамлакат аҳолиси 39 миллион 47 минг 321 нафарни ташкил этган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!