Ғанемий намойишларни бостиришда ва кўплаб фуқароларни ҳибсга олишда иштирок этган дейилмоқда.
Дамашқ вилоятидаги Ички хавфсизлик қўмондонлиги Терроризмга қарши кураш бошқармаси билан ҳамкорликда Ҳасака вилояти яқинида ўтказган қўшма операцияси натижасида 2010–2014 йилларда Ҳарбий хавфсизлик бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаган собиқ генерал-майор Ратеб Али Ғанемий ҳибсга олинди. Бу ҳақда Сурия Ички ишлар вазирлигига таяниб, SANA давлат ахборот агентлиги хабар берди.
Ички ишлар вазирлиги ўзининг Telegram каналида маълум қилишича, дастлабки терговлар Ғанемийнинг бир қатор хавфсизлик лавозимларида ишлаганини кўрсатди. Жумладан, у Саъса бўлими раҳбари ўринбосари бўлишидан аввал Ҳасака шаҳридаги Ҳарбий хавфсизлик бўлимига раҳбарлик қилган. У ушбу лавозимларга Башар ал-Асад томонидан бевосита тайинланган.
Вазирликнинг қўшимча қилишича, мазкур даврда Ғанемий намойишларни бостиришда, кўплаб фуқароларни ҳибсга олишда, шунингдек, асосий ҳуқуқ ва эркинликларнинг бузилиши билан боғлиқ репрессив чораларни амалга оширишда иштирок этган.
Бу ҳаракатлар фуқароларнинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларининг қўпол равишда бузилишига олиб келган.
Асад режими ағдарилганидан кейин, генерал курдларнинг ЙПГ/СДФ қуролли тузилмаларига қўшилиб олган дея тахмин қилинмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!