Австралия ҳукумати Россияга қарши санкцияларни кенгайтирди. 16 киши, жумладан, қишлоқ хўжалиги вазирлиги раҳбари Дмитрий Патрушев, транспорт вазири Виталий Савелев, шунингдек, гимнастикачи ва Миллий медиа гуруҳи директорлар кенгаши раҳбари Алина Кабаева ва бир қанча тадбиркорлар қора рўйхатга киритилган.
Санкциялар рўйхати Австралия ташқи ишлар вазирлиги сайтида эълон қилинган.
Рўйхат:
Санкциялар Россиянинг Украинадаги жанговар ҳаракатларига жавобан жорий этилган.
Маълумот учун, жорий йил май ойида Австралия “Россия сегодня” халқаро ахборот агентлиги бош директори Дмитрий Киселёвга нисбатан санкциялар жорий қилган эди. Санкция рўйхатидан Россия давлат хизматчилари, жумладан, ФСБ директорининг биринчи ўринбосари Сергей Королев, РТ бош директори Алексей Николов ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбари вазифасини бажарувчи Александр Чуприян ҳам бор.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!