АҚШ президенти Жо Байден яна собиқ президент Доналд Трампнинг НАТО ҳақидаги баёнотларини, шунингдек, Алексей Навалнийнинг ўлими билан боғлиқ шарҳни танқид қилди.
Трамп аввалроқ АҚШнинг ноябр ойидаги сайловларида ғалаба қозонган тақдирда, иттифоқнинг келажагини муҳокама қилиш учун 2025-йил июн ойида НАТО саммитини чақириши мумкинлигини аниқ айтган эди.
Жанубий Каролина штатида ўз тарафдорларининг митингида сўзга чиққан сиёсатчи, президент бўлганида, НАТОнинг исми ошкор этилмаган “катта мамлакат” раҳбари ундан Россия “ҳужум қилган” тақдирда АҚШ иттифоқни ҳимоя қиладими, деб сўраганини айтди. Трамп унга бунга йўл қўйилмаслигини айтди, чунки НАТО мамлакатлари мудофаа учун етарли маблағ ажратмайдилар”.
“Агар бирон-бир душман бизга ҳужум қилса, бизнинг НАТО иттифоқчиларимиз бизни қўллаб-қувватлашини бутун дунё билади. Ва улар биз уларни ҳам қўллаб-қувватлашимизни билишади. Шунинг учун собиқ президентнинг сўзлари жуда хавфли”, – деди Байден ижтимоий тармоқда эълон қилинган видеомурожаатида.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!