Беларус Республикасида 7–8-июль кунлари “Ўзбекистон маданияти кунлари” бўлиб ўтмоқда. Мазкур тадбир икки мамлакат ўртасидаги маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва санъат соҳасидаги алоқаларни кенгайтиришга қаратилган. Тадбирлар доирасида Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков Беларус маданият вазири Марат Марков билан учрашди.
Томонлар маданият, кино, театр, музей, кутубхона, маданий таълим, креатив индустрия ҳамда рақамлаштириш йўналишларида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди. Шунингдек, қўшма ишчи гуруҳ тузиш ва “Йўл харитаси”ни амалга ошириш юзасидан келишувга эришилди. Ўзбекистон делегатсияси Минскдаги Беларус ИТ Парки ҳамда А. Глебов номидаги Минск давлат амалий санъат коллежи фаолияти билан ҳам танишди.
Учрашувларда маданият соҳасига сунъий интеллект ва замонавий технологияларни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, Минскдаги “Победа” кинотеатрида “Ўзбек киноси кунлари” тантанали равишда очилди. Дастур доирасида Беларус томошабинларига ўзбек филмлари намойиш этилмоқда. Маданият кунларининг асосий тадбирларидан бири сифатида 8-июль куни Минскдаги “Республика” саройида ўзбек санъат усталари иштирокида гала-консерт ҳамда “Янги Ўзбекистон” фото кўргазмаси ташкил этилади. “Ўзбекистон маданияти кунлари” икки халқ ўртасидаги дўстлик, маданий алмашинув ва ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!