$
11911.71 UZS
-29.94
₽
146.49 UZS
-1.16
€
13319.67 UZS
-63.34
31° Кечаси 18°

“Биз келажагимизга сармоя киритишимиз лозим” - Саида Мирзиёева

11:04 / 21.12.2023

Тошкентда талабалар ўртасида ташкил этилган “Заковат” интеллектуал олимпиадаси республика босқичи якунланди. Саида Мирзиёеванинг маълум қилишича, мамлакатга “Заковат” каби ташаббуслар кўпроқ керак.

Тошкент шаҳрида олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ташкил этилган “Заковат” интеллектуал олимпиадасининг республика босқичи якунланди.

Ўзбекистон президентининг ёрдамчиси Саида Мирзиёеванинг ёзишича, ғолиблар ўз мукофотларини қўлга киритди ва ривожланиш учун жиддий рағбатга – стипендиялар, хорижда амалиёт ўташ ва грантлар олиш имкониятига эга бўлди.

“Биз Президентимизнинг илм-фан, таълим, интеллектуал салоҳият – мамлакатимиз тараққиётининг зарур шарти экани ҳақидаги сиёсатига хайрихоҳ бўлган минглаб инсонларни бирлаштира олдик”, деб маълум қилди Ўзбекистон президентининг ёрдамчиси.

Унинг сўзларига кўра, мамлакатга “Заковат” каби ташаббуслар кўпроқ керак. “Биз келажагимизга сармоя киритишимиз лозим!” - дейди Саида Мирзиёева.

20 декабрь куни “Заковат арена”да олий таълим муассасаларининг талабалари ўртасида интеллектуал олимпиаданинг ёпилиш маросими бўлиб ўтди.

Олимпиадада 135 та ОТМ иштирок этиб, шулардан энг кучли 50 та ОТМ жамоалари (550 нафар талаба) 4 кун (17-20 декабрь) давомида мусобақанинг республика босқичида 6 та йўналишда - беллашув олиб борди.

Маросим доирасида барча йўналишларда ғалаба қозонган талабалар тақдирланди, шунингдек умумжамоа ҳисобида 1-, 2- ва 3-ўринларни эгаллаган ОТМга президент совғаси топширилди.


Бу ҳам қизиқ

Европада уй-жой харажатлари энг юқори бўлган давлатлар маълум бўлди

Европада уй-жой харажатлари энг юқори бўлган давлатлар маълум бўлди

Европанинг қатор давлатларида аҳоли даромадининг катта қисмини уй-жой харажатларига сарфламоқда. 2025 йил якунларига кўра, Г…
09:47 / 04.11.2026
Аёл ва унинг тўрт фарзандини ёқиб юборган эркак умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Аёл ва унинг тўрт фарзандини ёқиб юборган эркак умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида аёл ва унинг тўрт нафар вояга етмаган фарзанди устига бензин сепиб, ёқиб юборган эркак …
11:23 / 02.11.2026
Фуқароларни хорижга ишга жойлаштириш тизими хусусий секторга ўтказилади

Фуқароларни хорижга ишга жойлаштириш тизими хусусий секторга ўтказилади

Ўзбекистонда фуқароларни хорижга ишга жойлаштириш тизимини энг ишончли хусусий бандлик агентликларига тўлиқ ўтказиш режалашт…
15:03 / 02.11.2026
Ўзбекистонда мобил радарлар ҳақида огоҳлантирувчи белгилар мажбурияти бекор қилинди

Ўзбекистонда мобил радарлар ҳақида огоҳлантирувчи белгилар мажбурияти бекор қилинди

Ҳукумат қарорига мувофиқ, 2026 йил 30 октябрдан Ўзбекистон автомобиль йўлларида мобил радарлар жойлашган ҳудуд ҳақида ҳайдов…
11:19 / 02.11.2026
Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди

Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди

Бугун Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади. Республиканинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик кузатилмайди. Бу ҳақда Ўзги…
17:34 / 02.11.2026
Ўзбекистонда йилига камида 30 минг нафар малакали мутахассис тайёрлаш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда йилига камида 30 минг нафар малакали мутахассис тайёрлаш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда ҳар йили камида 30 минг нафар меҳнат бозорида талаб юқори бўлган мутахассис тайёрлаш режалаштирилмоқда. Бунинг …
12:21 / 02.11.2026
Европа ва бошқа давлатларда ўзбекистонликлар учун иш имкониятларидан фойдаланилмаётганини танқид қилди

Европа ва бошқа давлатларда ўзбекистонликлар учун иш имкониятларидан фойдаланилмаётганини танқид қилди

Европа Иттифоқи илк бор Марказий Осиёдан мутахассисларни жалб этиш масаласини миграция стратегиясига киритди. Президент Шавк…
11:54 / 02.11.2026
Тошкентдаги кўп қаватли уйлар ҳовлисидан автотураргоҳлар чиқарилади

Тошкентдаги кўп қаватли уйлар ҳовлисидан автотураргоҳлар чиқарилади

Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг ички ҳовлиларидан автотураргоҳлар ва автомобиль йўлакларини ташқарига чиқариш режала…
11:28 / 02.11.2026
Ўзбекистонда экстремистик ташкилотларда иштирок этганлик учун 10 йилгача қамоқ жазоси белгиланди

Ўзбекистонда экстремистик ташкилотларда иштирок этганлик учун 10 йилгача қамоқ жазоси белгиланди

Ўзбекистонда экстремизмга қарши курашиш соҳасидаги қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Унга кўра, экстремистик,…
09:39 / 04.11.2026
Фарғонада департамент терговчиси 100 минг доллар пора билан ушланди

Фарғонада департамент терговчиси 100 минг доллар пора билан ушланди

Фарғона вилоятида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Фарғона шаҳар бўлими терговчиси 100 минг доллар пора олга…
13:02 / 03.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!