Европа Иттифоқи илк бор Марказий Осиёдан мутахассисларни жалб этиш масаласини миграция стратегиясига киритди. Президент Шавкат Мирзиёев меҳнат миграциясига бағишланган йиғилишда ушбу имкониятлардан фойдаланишда элчилар, ҳокимлар ва техникумлар фаолияти етарли эмаслигини таъкидлади.
Мисол сифатида Буюк Британиядаги меҳнат бозори келтирилди. Маълумотларга кўра, мамлакатда 33 минг ишчи кучига эҳтиёж мавжуд. Бироқ ҳозиргача Ўзбекистон фуқаролари асосан қишлоқ хўжалигидаги мавсумий ишларга юборилмоқда. Тиббиёт, логистика ва саноат соҳаларида хорижий иш берувчилар билан аниқ келишувлар йўқлиги, шунингдек, «Ёшлар мобиллиги» дастурида иштирок этиш масаласи ҳал этилмагани қайд этилди.
Италия билан ҳам меҳнат миграцияси имкониятларини кенгайтириш бўйича келишув мавжуд. Бироқ йиғилишда ушбу имкониятлардан амалда фойдаланилмаётгани таъкидланди.
Президент хорижда юқори даромадли иш топишда чет тилларини билиш муҳим шартлардан бири эканига эътибор қаратди. Ўзбекистонда инглиз тилини пухта ўрганиб, тегишли сертификат олган 200 мингга яқин ёш борлиги маълум қилинди.
Шу билан бирга, ушбу ёшларнинг АҚШ, Канада, Австралия, Янги Зеландия, Швеция ва Данияда ишга жойлашиши учун имкониятлар яратиш борасидаги ишлар етарли эмаслиги қайд этилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!