Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдами ниҳоятда кам миқдорда олинмоқда. Бу ҳақда БМТнинг Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш ва иш олиб бориш агентлигининг (УНРWА) Х ижтимоий тармоғидаги хабарида айтилади, дея хабар бермоқда “Анадулу”.
Ташкилотнинг таъкидлашича, ҳозирда кунига камида 500 та юк машинасининг эксклавга киришини таъминлаш зарур.
Баёнотга кўра, Исроил расмийлари гуманитар ёрдам олиб кетаётган юк машиналарининг кўпчилиги Ғазога киришига рухсат бермаган. UNRWA маълумотларига кўра, 20 март ҳолатида, Ғазо секторига гуманитар ёрдам олиб кетаётган 159 юк машинаси кириб келган. Шунингдек,агентликнинг таъкидлашича, бу ҳажмлар эксклав аҳолисининг асосий эҳтиёжларини қондиришга имкон бермаяпти. УНРWАнинг қўшимча қилишича, Ғазода 24 та соғлиқни сақлаш марказларидан фақат 8 таси фаолият кўрсатмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!