$
11808.76 UZS
-12.42
₽
142.16 UZS
1.72
€
13404.12 UZS
-15.28
31° Кечаси 18°

Трамп ЖЧ тугаши биланоқ Эронни бомбардимон қилишни буюрди

10:26 / 20.07.2026

Трамп ЖЧ тугаши биланоқ Эронни бомбардимон қилишни буюрди

АҚШ президенти Дональд Трамп 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати финали бўлиб ўтган стадионни тарк этганидан бир неча сония ўтиб, Эронни бомбардимон қилишни буюрди. Янги буйруқ ҳақида АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) хабар берди.

Эронга қарши янги — тўққизинчи зарбалар тўлқини Тошкент вақти билан соат 04:00 да бошланди. Мамлакатнинг бир нечта шаҳрида — Табриз, Чобаҳор, Конарак ва Бандар-Имом Хомайнийда портлашлар эшитилди. Айнан қайси объектлар ўққа тутилгани ҳозирча маълум эмас. Эроннинг ушбу тўрт шаҳри турли ихтисосликка эга стратегик, иқтисодий ва тарихий марказлар ҳисобланади.

“Бу зарбалар Эроннинг Ҳормуз бўғози орқали ўтаётган тижорат кемалари ва фуқаролик денгизчиларига ҳужум қилиш учун фойдаланадиган ҳарбий салоҳиятини заифлаштиришда давом этади”, дейилади CENTCOM хабарида.

Ҳужум фонида Brent маркали нефть нархи бир баррель учун 90 доллардан ошиб кетди, бу июнь ойидан бери энг юқори кўрсаткичдир. Ўз навбатида, АҚШнинг Баҳрайндаги элчихонаси барча Америка фуқароларига эҳтиёткор бўлиш ва маҳаллий ҳокимият тавсияларига амал қилиш бўйича кўрсатма берди.

CENTCOM, шунингдек, Иорданиядаги ҳужум оқибатида шу вақтгача бедарак йўқолган деб ҳисобланган учинчи америкалик ҳарбий хизматчининг жасади топилганини маълум қилди. Унинг шахси ҳали аниқланмаган. Эрон АҚШ ҳужумларига жавобан 17 июль куни Иорданияга зарба берганди. Ўшанда икки нафар ҳарбий ҳалок бўлган, бири эса бедарак йўқолганди.

“Бу кеча уларга яна жуда қаттиқ зарба бердик. Биз буни уч нафар буюк ватанпарвар шарафига қилдик”, деди Трамп Жаҳон чемпионати финалидан сўнг Вашингтонга қайтаётганида.

Уруш бошланганидан буён ҳалок бўлган америкалик ҳарбийлар сони 16 нафарга етди, 420 дан ортиғи эса жароҳатланди.

Эрон ракеталари нишонларга зарба беришда АҚШнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини четлаб ўтмоқда. Хусусан, Теҳрон ҳужум пайтида юқори тезликда учадиган ва ерга яқинлашганда манёвр қилиш хусусиятига эга ракеталардан фойдаланмоқда.

Эрон армияси 19 июль куни эрталаб Кувайтдаги Америка ҳарбий активлари ва техникаларига дронлар билан зарба берди. Ҳужум оқибатида “Ал-Адири” лагери ва “Али Ас-Салем” авиабазаси нишонга олинди. Ушбу базалар ўтган ҳафтадан буён Эроннинг Форс кўрфазидаги АҚШ активлари ҳамда иттифоқчиларига қарши ҳужумлари доирасида ўққа тутилмоқда.


Сиёсат


														
														Эрдўған: Уруш жиноятчиларининг жойи БМТ минбари эмас, суд зали

Эрдўған: Уруш жиноятчиларининг жойи БМТ минбари эмас, суд зали

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған уруш жиноятларида айбланаётган шахслар БМТ минбарида эмас, суд залида жавоб бериши ке…
10:44 / 27.09.2026

														
														Қозоғистон президенти мудофаа вазирини лавозимидан олди

Қозоғистон президенти мудофаа вазирини лавозимидан олди

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 27 сентябрь куни мудофаа вазири Дау­рен Косановни лавозимидан озод этди. Бу ҳақда …
10:41 / 27.09.2026

														
														Марко Рубио Ўзбекистонга келади

Марко Рубио Ўзбекистонга келади

Жорий йилнинг октябрь ойи ўрталарида АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Самарқандга келади. Бу ҳақда кеча, 24 сентябрь куни АҚШ П…
16:05 / 25.09.2026

														
														Зеленский Россия Украинага янги йирик ҳужум тайёрлаётганини айтди

Зеленский Россия Украинага янги йирик ҳужум тайёрлаётганини айтди

Украина Президенти Владимир Зеленский Россия Украинага янги оммавий ҳужум тайёрлаётгани ҳақида разведка маълумотлари мавжудл…
09:47 / 23.09.2026

														
														АҚШ суди Трампнинг туғилиш орқали фуқароликни чеклаш ҳақидаги қарорини тўхтатди

АҚШ суди Трампнинг туғилиш орқали фуқароликни чеклаш ҳақидаги қарорини тўхтатди

АҚШ федерал судяси Доналд Трамп маъмуриятининг туғилиш орқали фуқаролик олиш ҳуқуқини чеклашга қаратилган янги фармони ижрос…
09:36 / 04.09.2026

														
														Россияда ҳарбийлар сафарбарликка тайёргарлик бўйича машғулотлар ўтказаётгани маълум бўлди

Россияда ҳарбийлар сафарбарликка тайёргарлик бўйича машғулотлар ўтказаётгани маълум бўлди

Россиянинг Калининград вилоятида сафарбарлик эълон қилинган тақдирда амалга ошириладиган чоралар бўйича ҳарбий машғулотлар ў…
11:13 / 24.08.2026

														
														Трамп яна Эронга зарбаларни бекор қилди

Трамп яна Эронга зарбаларни бекор қилди

Оқ уй раҳбари Доналд Трамп Яқин Шарқ мамлакатларининг илтимосига биноан Эронга бериладиган зарбаларни вақтинча тўхтатишга бу…
16:19 / 02.08.2026

														
														Трамп Канада товарларига 50 фоизлик бож жорий этди

Трамп Канада товарларига 50 фоизлик бож жорий этди

АҚШ президенти Доналд Трамп Канадада ишлаб чиқарилган винолардан тортиб хоккей таёқчалари ва сементгача бўлган айрим товарла…
10:44 / 21.07.2026

														
														Трамп ЖЧ тугаши биланоқ Эронни бомбардимон қилишни буюрди

Трамп ЖЧ тугаши биланоқ Эронни бомбардимон қилишни буюрди

АҚШ президенти Дональд Трамп 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати финали бўлиб ўтган стадионни тарк этганидан бир неча …
10:26 / 20.07.2026

														
														Манчестернинг собиқ мэри Буюк Британиянинг янги бош вазири бўлди

Манчестернинг собиқ мэри Буюк Британиянинг янги бош вазири бўлди

Манчестернинг собиқ мэри Энди Бёрнем Буюк Британиядаги ҳукмрон Лейбористлар партиясининг янги раҳбари этиб сайланди.
11:38 / 18.07.2026

Бу ҳам қизиқ

Россияда Ту-95 ҳарбий самолёти қулаб тушди: олти киши ҳалок бўлди

Россияда Ту-95 ҳарбий самолёти қулаб тушди: олти киши ҳалок бўлди

Россиянинг Амур вилоятида Ту-95 стратегик бомбардимончи самолёти ўқув-машғулот парвози вақтида ҳалокатга учради. Экипажнинг …
09:29 / 30.09.2026
Президент Жавоҳир Синдоровга мурожаат қилди

Президент Жавоҳир Синдоровга мурожаат қилди

Президент Шавкат Мирзиёев шахматчи Жавоҳир Синдоровнинг бир неча ой аввал Номзодлар турниридаги тарихий ғалабасини эслаб, ун…
16:57 / 29.09.2026
Кўп экран вақти болалар ривожидаги айрим муаммолар билан боғлиқ экани аниқланди

Кўп экран вақти болалар ривожидаги айрим муаммолар билан боғлиқ экани аниқланди

Калгари университети олимлари 64 та мамлакатдан 2,8 миллиондан ортиқ бола ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилиб, экран қаршиси…
09:23 / 30.09.2026
Чилонзорда автомобиль устига дарахт қулади

Чилонзорда автомобиль устига дарахт қулади

2026 йил 1 октябрь куни соат 23:59 да Чилонзор тумани, Кичик ҳалқа йўли кўчасида дарахт синиб қулаши натижасида ҳаракатланиб…
09:12 / 02.10.2026
Марокаш тарихида илк бор аёл бош вазир этиб тайинланди

Марокаш тарихида илк бор аёл бош вазир этиб тайинланди

29 сентябрь куни Марокаш қироли Муҳаммад ВИ Фотима Заҳро ал-Мансурийни мамлакат бош вазири лавозимига тайинлади. Шу тариқа у…
10:28 / 30.09.2026
Боғчаларда ўйин орқали таълим бериш дастури барча муассасаларга жорий этилади

Боғчаларда ўйин орқали таълим бериш дастури барча муассасаларга жорий этилади

Мактабгача таълим муассасаларида ўйин орқали таълим беришга қаратилган янги дастур йил якунига қадар 38 мингдан ортиқ боғчан…
14:32 / 30.09.2026
2 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

2 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим воқеалар
08:50 / 02.10.2026
Мактаб битирувчилари тил ва касбни эгаллаб чиқиши керак — Президент

Мактаб битирувчилари тил ва касбни эгаллаб чиқиши керак — Президент

Президент Шавкат Мирзиёев мактаб битирувчилари катта ҳаётга камида бирор тил ва касбни эгаллаган ҳолда чиқиши зарурлигини та…
14:11 / 30.09.2026
Ўзбекистонда банклар учун фирибгарлик операцияларини аниқлаш бўйича янги талаблар белгиланади

Ўзбекистонда банклар учун фирибгарлик операцияларини аниқлаш бўйича янги талаблар белгиланади

Ўзбекистонда банклар ва тўлов ташкилотларида фирибгарлик операцияларини аниқлаш бўйича янги талаблар жорий этилиши кутилмоқд…
10:35 / 30.09.2026
Ўзбекистонда хусусий мактабларни қўллаб-қувватлаш учун янги имтиёзлар берилади

Ўзбекистонда хусусий мактабларни қўллаб-қувватлаш учун янги имтиёзлар берилади

Жорий йилда Ўзбекистонда биринчи синфга 800 минг бола қабул қилинди. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 10 фоиз кўп. 2030 йил…
14:23 / 30.09.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!