$
11990.54 UZS
-12.39
₽
146.24 UZS
-0.5
€
13136.84 UZS
-19.57
31° Кечаси 18°

Бухоро, Сурхондарё вилоятлари ва Қорақалпоғистонда чиқинди ёқиш заводлари қурилади

12:29 / 09.02.2026

Бухоро, Сурхондарё вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида чиқинди ёқиш заводлари қурилишига тамал тоши қўйилди. Бу ҳақда Чиқиндиларни бошқариш агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Чиқиндиларни қайта ишлаш ва улардан энергия манбаи олишга асосланган замонавий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича Ўзбекистон президентининг тегишли топшириғига мувофиқ, Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги директори ҳамда Хитойнинг Wangneng Environment ва CSET етакчи компаниялари раҳбарлари ўртасида чиқиндиларни етказиб бериш битими имзоланган.

Унга кўра:

Бухоро вилоятида Wangneng Environment компанияси иштирокида 165 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ҳисобига Когон тумани “Гулистон” МФЙ ҳудудида йилига 547,5 минг тонна қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаб, натижада соатига 230 млн кВт электр энергияси ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган завод қурилади. Лойиҳа ишга туширилганда қўшимча 150 та янги иш ўрни яратилади.

Сурхондарё вилоятида — CSET компанияси иштирокида умумий қиймати 150 миллион АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ҳисобига Ангор тумани “Баҳор” МФЙ ҳудудида йилига 438 минг тонна қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаб, натижада соатига 75 млн кВт электр энергияси ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган завод қурилади. Лойиҳа ишга туширилганда қўшимча 150 та янги иш ўрни яратилади.

Ушбу заводлар 2028 йилда ишга туширилиши режалаштирилган бўлиб, корхоналар 30 йил давомида фаолият юритади.

Қорақалпоғистон Республикасида CSET компанияси иштирокида умумий қиймати 80 миллион АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ҳисобига Нукус тумани ҳудудида йилига 274 минг тонна қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаб, натижада соатига 80 млн кВт электр энергияси ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган завод қурилади. Лойиҳа ишга туширилганда қўшимча 100 та янги иш ўрни яратилади.

Бу каби заводлар айни пайтда республиканинг 6 та ҳудуди — Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона, Қашқадарё, Самарқанд вилоятларида қурилиши давом этмоқда.

“Чиқиндилар тўғри тўпланиб, кўпроқ қайта ишланса, экологик мувозанат яхшиланади, табиат тоза бўлади, жамият ўзгаради”, деган эди президент Шавкат Мирзиёев маиший чиқиндиларни қайта ишлаш, улардан электр энергияси ва маҳсулот ишлаб чиқариш лойиҳалари тақдимоти билан танишганда.

​Ўзбекистонда йилига 14 миллион тонна чиқиндилар ҳосил бўлади, лекин уларнинг атиги 4-5 фоизи қайта ишланади. Чиқинди полигонларидан 7 миллион тоннадан зиёд иссиқхона газлари атмосферага чиқади, 43 минг тонна заҳарли фильтратлар ер остига сингади. Чиқиндиларни қайта ишлаш орқали ҳам унинг табиатга таъсирини камайтириш, ҳам фойда олиш мумкин.

 

 



														
														ЎзЛиДеП келгуси тараққиёт вазифаларини белгиламоқда

ЎзЛиДеП келгуси тараққиёт вазифаларини белгиламоқда

Муҳокамалар давомида партиянинг вилоят кенгаши конференциясига делегатлар сайланди.
17:14 / 24.11.2026

														
														Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Аммон шаҳридаги “Ал-Ҳусайния” саройида давлат ташрифи билан Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлигида бўлиб турган Ўзбекистон Республ…
16:08 / 24.11.2026

														
														Ўзбекистонга мол гўшти қайси давлатлардан импорт қилинмоқда?

Ўзбекистонга мол гўшти қайси давлатлардан импорт қилинмоқда?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонга 12 та хорижий давлатдан қ…
14:33 / 24.11.2026

														
														Ўзбекистон Президенти шарафига расмий қабул маросими ўтказилди

Ўзбекистон Президенти шарафига расмий қабул маросими ўтказилди

Аммон шаҳридаги “Ал-Ҳусайния” саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев шарафига Иордания Подшоҳи Абдулла …
09:49 / 24.11.2026

														
														Маҳалладаги муаммо — катта сиёсат марказида: ЎзЛиДеП Конгрессига қандай таклифлар тайёрланмоқда?

Маҳалладаги муаммо — катта сиёсат марказида: ЎзЛиДеП Конгрессига қандай таклифлар тайёрланмоқда?

Бирор уй мустаҳкам бўлиши учун аввало унинг пойдевори бақувват қурилиши керак. Сиёсий жараёнларда ҳам худди шундай: қуйи бўғ…
15:00 / 23.11.2026

														
														Ўзбекистонда пардозбоп тош конлари учун “ноль чиқинди” талаби жорий этилади

Ўзбекистонда пардозбоп тош конлари учун “ноль чиқинди” талаби жорий этилади

Ўзбекистонда пардозбоп тош саноатида хомашёдан тўлиқ фойдаланиш ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини қайта ишлаш бўйича янги талаб…
15:38 / 20.11.2026

														
														Жиззахдаги АЭС қурилиши учун 2,2 миллиард долларлик қурилиш материаллари талаб этилади

Жиззахдаги АЭС қурилиши учун 2,2 миллиард долларлик қурилиш материаллари талаб этилади

Ўзбекистонда йирик стратегик лойиҳаларни маҳаллий қурилиш материаллари билан таъминлаш бўйича янги вазифалар белгиланди. Хус…
15:26 / 20.11.2026

														
														Ўзбекистонда қурилиш материаллари импорти 780 миллион долларни ташкил этмоқда

Ўзбекистонда қурилиш материаллари импорти 780 миллион долларни ташкил этмоқда

Ўзбекистонда керамик плита, базальт қоплама, қурилиш ойнаси ва газоблок каби 161 турдаги маҳсулотни ишлаб чиқариш қувватлари…
15:23 / 20.11.2026

														
														Ўзбекистон қурилиш материаллари экспортини 5 миллиард долларга етказмоқчи

Ўзбекистон қурилиш материаллари экспортини 5 миллиард долларга етказмоқчи

Президент Шавкат Мирзиёев қурилиш материаллари саноатидаги натижалар ва янги экспорт имкониятларига тўхталиб, яқин йилларда …
15:08 / 20.11.2026

														
														Паркентда 47 гектарлик “Олтин бел” туристик мажмуаси барпо этилди

Паркентда 47 гектарлик “Олтин бел” туристик мажмуаси барпо этилди

Президент Шавкат Мирзиёев Паркент туманида қурилиш материаллари саноати ва туризмни ривожлантириш масалалари юзасидан инвест…
15:04 / 20.11.2026

Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонда турк фармацевтика компаниялари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этилиши мумкин

Ўзбекистонда турк фармацевтика компаниялари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этилиши мумкин

Ўзбекистонда тиббий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш доирасида турк фармацевтика компаниялари учун алоҳида саноа…
14:39 / 19.11.2026
Тошкентда маҳкум қамоқхонадан туриб наркосавдони бошқаргани аниқланди

Тошкентда маҳкум қамоқхонадан туриб наркосавдони бошқаргани аниқланди

Тошкентда жазони ижро этиш колониясида ўтириб, уяли телефон орқали онлайн наркодўкон фаолиятини бошқарган маҳкум ва унинг ше…
16:10 / 19.11.2026
Ўзбекистонда 10 ойда коррупцияга алоқадор 1 565 нафар ходим ишдан бўшатилди

Ўзбекистонда 10 ойда коррупцияга алоқадор 1 565 нафар ходим ишдан бўшатилди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь-октабр ойларида коррупцияга алоқадор 1 565 нафар ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинд…
09:49 / 20.11.2026
Паркентда 47 гектарлик “Олтин бел” туристик мажмуаси барпо этилди

Паркентда 47 гектарлик “Олтин бел” туристик мажмуаси барпо этилди

Президент Шавкат Мирзиёев Паркент туманида қурилиш материаллари саноати ва туризмни ривожлантириш масалалари юзасидан инвест…
15:04 / 20.11.2026
Ўзбекистон 2026–2027 йилларда 8,4 миллиард долларлик давлат активларини сотувга чиқаради

Ўзбекистон 2026–2027 йилларда 8,4 миллиард долларлик давлат активларини сотувга чиқаради

Ўзбекистонда 2026–2027 йилларда умумий қиймати 8,4 миллиард долларлик давлат активлари, кўчмас мулк объектлари ва ер майдонл…
14:43 / 19.11.2026
Россиянинг Украинага тунги ҳужумларида 10 дан ортиқ одам жароҳат олди

Россиянинг Украинага тунги ҳужумларида 10 дан ортиқ одам жароҳат олди

Киевни ўққа тутиш натижасида Подолский туманидаги хусусий уй зарар кўрди, икки киши яраланган, деди шаҳар ҳокими Виталий Кли…
15:53 / 21.11.2026
Ўзбекистонда бугун ҳаво ўзгарувчан бўлади: айрим ҳудудларда ёмғир ва қор ёғиши мумкин

Ўзбекистонда бугун ҳаво ўзгарувчан бўлади: айрим ҳудудларда ёмғир ва қор ёғиши мумкин

Бугун, республиканинг аксарият ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлиши кутилмоқда. Айрим жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Тоғли…
17:51 / 19.11.2026
АИ-80 бензини биржа савдоларига чиқарилди: уни “заправка”ларда сотиш мумкинми?

АИ-80 бензини биржа савдоларига чиқарилди: уни “заправка”ларда сотиш мумкинми?

Ўзбекистонда АИ-80 маркали бензин биржа савдоларига чиқарилди. Бироқ ушбу маҳсулот автомобилларга ёқилғи сифатида қуйиш шохо…
14:50 / 20.11.2026
Ўзбекистон турк инвесторларини Янги Тошкентдаги лойиҳаларда иштирок этишга чақирди

Ўзбекистон турк инвесторларини Янги Тошкентдаги лойиҳаларда иштирок этишга чақирди

Ўзбекистон Туркия компанияларини қишлоқ хўжалиги, инфратузилма ва қурилиш соҳаларидаги қўшма лойиҳаларга жалб этмоқчи. Бу ма…
14:19 / 19.11.2026
Ўзбекистон Президенти шарафига расмий қабул маросими ўтказилди

Ўзбекистон Президенти шарафига расмий қабул маросими ўтказилди

Аммон шаҳридаги “Ал-Ҳусайния” саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев шарафига Иордания Подшоҳи Абдулла …
09:49 / 24.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!