Чирчиқ шаҳрида тижорат банки филиали бўлими бошлиғи 13 нафар фуқаронинг омонат учун топширган жами 1,3 млрд сўмини банк кассасига кирим қилмасдан, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, департаментнинг Чирчиқ шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда банкнинг БХМ бўлими бошлиғи О.Р. фуқаролардан омонат учун қабул қилинган пул маблағларини банк кассасига кирим қилмагани аниқланган.
Шунингдек, у маблағлар банкка кирим қилингани ҳақида омонат ҳисобварақларига сохта маълумотлар киритган. Натижада жами 1,3 млрд сўмни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборгани маълум бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан О.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси — ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!