$
12004.48 UZS
32.84
₽
146.56 UZS
0.23
€
13155.71 UZS
-4.71
31° Кечаси 18°

Дам олиш олиш керагидан кўп пул сарфлаб юборасизми?

10:24 / 28.09.2022

Айрим одамлар ойлик маошини қўлга киритган заҳоти турли харидларга, дам олишга сарфлаб қўйиб, кейинги маошгача иқтисод режимида кун кўра бошлайди. Бундай бўлмаслиги учун харажатларнинг, дам олишга ажратиладиган пул миқдорининг меъёрдан ошиб кетмаслигини назорат қилиш жуда ҳам муҳим ҳисобланади. Эҳтимол, дам олишнинг нисбатан арзонроқ бўлган муқобилларини танлашга ҳам тўғри келиши мумкин.

Нима қилиш зарур?

Мисол учун:

Кафеларга бирон бир сабабсиз кирмасликка ҳаракат қиламиз. У ерда нархлар анча баланд, кофе ёки пиццани уйда ҳам истеъмол қилиш мумкин.

Кинотеатрларнинг кечки сеанслари қимматроқ туради. Сеансларга эса попкорн, ёнғоқ олиб кирамиз. Бу харажатларни кўпайтириб юборади. Агар шу фильмни кўришни жуда ҳам истасангиз эрталабки вақтларда киринг.

Худди шу фикрни тунги клублар, дискотекалар ва бошқа дам олиш масканлари ҳақида ҳам айтиш мумкин. Уларнинг кириш чипталари нафақат жуда қиммат, балки ичимликларининг нархи ҳам ҳаддан ташқари баланд. Бундай дам олишлардан воз кечган афзал эмасми?

Кўнгилочар, дам олиш масканларига киришда акция ва чегирмалардан фойдаланинг. Ҳатто, кафеларда ҳам промокоддан фойдаланган ҳолда ярим баҳосини тўлаб, овқатланиш мумкин.

Агар айни пайтда жуда ҳам зарур бўлмаса, дизайнерлик маҳсулотларидан ҳам воз кечган маъқул. Дўконлардан сотиб олинган кўйлак қимматбаҳосидан мутлақо фарқ қилмаслиги мумкин.

Спортзалга кириш учун қиммат абонементдан воз кечиб, бир марталик машғулотларга қатнанг. Кино ёки театрни эса уйда, онлайн режимида ҳам томоша қилиш мумкин. Бу анча арзон, саҳнада томоша қилгандагидан фарқи йўқ.

Тўғри, ҳаёт зерикарли бўлиб қолмаслиги учун дам олиш турларининг барчасидан бирданига воз кечиб бўлмайди. Ойда 1, 2 марта сайрга чиқиш ёки туғилган кунларни ресторанда нишонлаш мумкин. Бу нафақат пулингизни тежайди, балки ҳар жиҳатдан ёқимли ҳам бўлади. Икки карра фойдага эга бўласиз.

Агар савдо марказларини айланмоқчи бўлсангиз, буни ҳам иқтисод нуқтаи-назаридан амалга оширинг. Фақат зарур нарсалар учун расталарни айланишни одатга айлантиринг. Ҳар нарса учун бекордан бекорга пул сарфлашнинг нима кераги бор? Савдо марказларига борганда кредит карталарини уйда қолдиринг. Дўкондаги товарларнинг нархини эса сайтлардаги нархлар билан солиштириб олинг. Дўконда кийиб кўрган кўйлагингизни, агар арзонроқ бўлса, сайт орқали буюртма қилишингизга ҳеч ким монелик қилмайди.

Дуч келган нарсани харид қилавериш яхши эмас. Нарсани сал четга суриб қўйиб, яхшироқ таклиф берувчиларни излаш керак. Савдо марказларига болалар билан бирга бормаган яхшироқ. Турли егуликларни сўрашса майли, бироқ мўлжалда йўқ нарсани олиб берасан, деб хархаша қилишлари бор гап. Қолаверса, зарур нарсани харид қилиш учун камроқ вақт сарфлашимиз аниқ.

Иқтисод режимида зерикиш бўлмайди

Ҳаёт бутунлай зерикарли бўлиб қолмаслиги учун ҳамёнга зарар қилмайдиган йўлларини излаш керак. Масалан, шаҳар бўйлаб пиёда сайр қилиш, парк ёки ҳайвонот боғига бориш мумкин. Дам олиш кунлари шаҳардан ташқарига чиқиб, табиат гўзалликларидан баҳра олган ҳам яхши. Бу анча арзонга тушади. Таассуротлар янада ёрқинроқ бўлиши учун суратга олинг. Харажатларни кўпайтирмасдан туриб, ҳаётни гўзаллаштириш унча қийин эмас. Сал жиддийроқ фикр қилинса, бундан ҳам зўр вариантларни топиш мумкин.


Қизиқарли


														
														Наманганда 14 та телефонни ўғирламоқчи бўлган 18 ёшли йигит ушланди

Наманганда 14 та телефонни ўғирламоқчи бўлган 18 ёшли йигит ушланди

Наманган вилоятининг Уйчи туманида телефон устахонасига эшик қулфини бузиб кириб, 14 та телефонни ўғирламоқчи бўлган 18 ёшли…
09:47 / 18.11.2026

														
														Германияда XIII асрга оид қаср 1 еврога сотувга қўйилди

Германияда XIII асрга оид қаср 1 еврога сотувга қўйилди

Германиянинг Бад-Дюбен шаҳри маъмурияти инвесторларни жалб қилиш мақсадида XIII асрга оид Шнадитс қасрини атиги 1 еврога сот…
10:13 / 10.11.2026

														
														NASA астронавтларни 2028 йилда Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирмоқда

NASA астронавтларни 2028 йилда Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирмоқда

NASA Artemis IV миссияси доирасида астронавтларни 2028 йилда Ойга қўндиришга тайёргарлик ишларини жадаллаштирмоқда.
09:34 / 25.10.2026

														
														Непалда бешта йўлбарс боласига қараган Гома интернет қаҳрамонига айланди

Непалда бешта йўлбарс боласига қараган Гома интернет қаҳрамонига айланди

Непалда Гома исмли урғочи йўлбарс бир вақтнинг ўзида бешта болага — ўзининг иккита ва бошқа урғочи йўлбарснинг учта боласига…
09:32 / 13.10.2026

														
														Европарламентда Дональд Трамп тасвирланган яланғоч ҳайкал намойиш этилди

Европарламентда Дональд Трамп тасвирланган яланғоч ҳайкал намойиш этилди

Франциянинг Страсбург шаҳридаги Европарламент қароргоҳида 6 октябрь куни АҚШ Президенти Дональд Трамп тасвирланган яланғоч ҳ…
15:31 / 07.10.2026

														
														Марокаш тарихида илк бор аёл бош вазир этиб тайинланди

Марокаш тарихида илк бор аёл бош вазир этиб тайинланди

29 сентябрь куни Марокаш қироли Муҳаммад ВИ Фотима Заҳро ал-Мансурийни мамлакат бош вазири лавозимига тайинлади. Шу тариқа у…
10:28 / 30.09.2026

														
														Сингапур автобусларида баланд мусиқа учун катта жарима белгиланди

Сингапур автобусларида баланд мусиқа учун катта жарима белгиланди

Сингапур жамоат транспортида бошқа йўловчиларга халақит берувчи хатти-ҳаракатлар учун янги жарималар жорий этилди.
10:37 / 27.09.2026

														
														Олимлар коинотда сирли сигнални аниқлади

Олимлар коинотда сирли сигнални аниқлади

Хитойдаги улкан FAST радиотелескопи орқали олиб борилган кузатувлар давомида табиий космик жараёнлар билан изоҳлаш қийин бўл…
00:16 / 27.09.2026

														
														Трамп сунъий интеллектни қайта номлади

Трамп сунъий интеллектни қайта номлади

АҚШ Президенти Дональд Трамп мамлакатда «сунъий интеллект» (СИ) атамасидан воз кечиб, уни «супер интеллект» деб аташни маълу…
09:44 / 24.09.2026

														
														Дунёда фақат уч киши паспортсиз хорижга чиқа олади. Улар ким?

Дунёда фақат уч киши паспортсиз хорижга чиқа олади. Улар ким?

Хорижга саёҳат қилиш учун дунё аҳолисининг деярли барчасига шахсини тасдиқловчи паспорт керак. Бироқ бундан уч киши мустасно…
10:00 / 21.09.2026

Бу ҳам қизиқ

Тошкентда маҳкум қамоқхонадан туриб наркосавдони бошқаргани аниқланди

Тошкентда маҳкум қамоқхонадан туриб наркосавдони бошқаргани аниқланди

Тошкентда жазони ижро этиш колониясида ўтириб, уяли телефон орқали онлайн наркодўкон фаолиятини бошқарган маҳкум ва унинг ше…
16:10 / 19.11.2026
Трамп: Эрон билан можарони тугатиш учун Россия ёки Хитой ёрдамига муҳтож эмасмиз

Трамп: Эрон билан можарони тугатиш учун Россия ёки Хитой ёрдамига муҳтож эмасмиз

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан можарони ҳал қилиш ва урушни якунлаш учун Россия ёки Хитойдан ёрдам сўраш ниятида эм…
16:58 / 19.11.2026
Уч вилоятда 3,1 килограммдан ортиқ наркотик модда мусодара қилинди

Уч вилоятда 3,1 килограммдан ортиқ наркотик модда мусодара қилинди

Самарқанд, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирларда жами 3,1 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик воситалари…
09:27 / 20.11.2026
Ўзбекистонда 10 ойда коррупцияга алоқадор 1 565 нафар ходим ишдан бўшатилди

Ўзбекистонда 10 ойда коррупцияга алоқадор 1 565 нафар ходим ишдан бўшатилди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь-октабр ойларида коррупцияга алоқадор 1 565 нафар ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинд…
09:49 / 20.11.2026
Ўзбекистонда ОАВ саҳифаларига муаллифлик ҳуқуқи бўйича сохта шикоятлар юбориб, пул талаб қилинмоқда

Ўзбекистонда ОАВ саҳифаларига муаллифлик ҳуқуқи бўйича сохта шикоятлар юбориб, пул талаб қилинмоқда

Ўзбекистондаги бир қатор интернет нашрлари ижтимоий тармоқларда муаллифлик ҳуқуқи бузилгани ҳақидаги шикоятлар орқали пул ун…
13:48 / 19.11.2026
Жиззахдаги АЭС қурилиши учун 2,2 миллиард долларлик қурилиш материаллари талаб этилади

Жиззахдаги АЭС қурилиши учун 2,2 миллиард долларлик қурилиш материаллари талаб этилади

Ўзбекистонда йирик стратегик лойиҳаларни маҳаллий қурилиш материаллари билан таъминлаш бўйича янги вазифалар белгиланди. Хус…
15:26 / 20.11.2026
Ўзбекистон турк инвесторларини Янги Тошкентдаги лойиҳаларда иштирок этишга чақирди

Ўзбекистон турк инвесторларини Янги Тошкентдаги лойиҳаларда иштирок этишга чақирди

Ўзбекистон Туркия компанияларини қишлоқ хўжалиги, инфратузилма ва қурилиш соҳаларидаги қўшма лойиҳаларга жалб этмоқчи. Бу ма…
14:19 / 19.11.2026
АИ-80 бензини биржа савдоларига чиқарилди: уни “заправка”ларда сотиш мумкинми?

АИ-80 бензини биржа савдоларига чиқарилди: уни “заправка”ларда сотиш мумкинми?

Ўзбекистонда АИ-80 маркали бензин биржа савдоларига чиқарилди. Бироқ ушбу маҳсулот автомобилларга ёқилғи сифатида қуйиш шохо…
14:50 / 20.11.2026
Ўзбекистонда қарийб 30 минг педагог касбий сертификатлаш синовидан ўта олмади

Ўзбекистонда қарийб 30 минг педагог касбий сертификатлаш синовидан ўта олмади

2024–2026 йилларда Ўзбекистонда ўтказилган олтита касбий сертификатлаш синовида жами 47 936 нафар педагог иштирок этди. Улар…
11:33 / 20.11.2026
Ўзбекистонда 8,4 миллиард долларлик давлат активлари ва ер майдонлари сотувга чиқарилади

Ўзбекистонда 8,4 миллиард долларлик давлат активлари ва ер майдонлари сотувга чиқарилади

Ўзбекистонда 2026–2027 йилларда умумий қиймати 8,4 миллиард долларлик давлат активлари, кўчмас мулк объектлари ва ер майдонл…
15:47 / 19.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!