$
11809.82 UZS
-29.77
140.68 UZS
0.26
13569.48 UZS
0.13
31° Кечаси 18°

“Доставка”дан машҳур блогерликкача...” – инстаблогер Дилшод Назаров билан суҳбат

19:05 / 10.02.2022

Xabardor.uz’нинг “Interview” дастурининг навбатдаги меҳмони машҳур блогер – Instagram тармоғида dili.me тахаллуси билан машҳур “котта бола” – Дилшод Назаров.

– Ассалому алайкум, Дилшоджон. Қимматли вақтингизни аямай ташриф буюрганиз учун катта раҳмат.

Ҳозирги кунда сизни ижтимоий тармоқлар орқали танимаган одам кам бўлса керак. Шундай бўлсада дастуримизнинг биринчи анъанавий саволи билан мурожаат қиламан: “dili.me” ким ва оилангиз ҳақида ҳам қисқача тўхталиб ўтсангиз...

– Менинг исми-шарифим – Дилшод Назаров. Оилада 6 кишимиз. Ота-онам, опам, мен, синглим ва укам. Олий таълимда таҳсил олмаганман, ўрта мактабни битирганман. Ҳозирда блогерлик билан шуғулланаман.

– Нима учун айнан шу соҳадасиз? Ёки блогерлик (вайнерлик), ижтимоий тармоқларда танилиш ортидан ҳам даромад қилиш мумкинлиги учунми?

– Тўғрисини айтсам, бу соҳада даромад борлиги ҳақида билмаганман. Бу соҳага кириб келишимдан мақсад эса – мен санъатни яхши кўраман. Эстрада ва цирк коллежининг актёрлик маҳорати йўналишида таҳсил олганман. Ҳар доим хаёлимда қачондир барибир актёр бўламан, деган фикр бўларди. Орадан 2-3 йил ўтиб, карантин туфайли тасодифан кичик видеолар қилиб ижтимоий тармоқларга жойладик. Шундан сўнг машҳурликка эриша бошладим.

– Бундан аввал берган интервюларингиздан бирида “мен ҳозирги кундаги “топовый” блогерларга ҳавас қилиб бу соҳага кириб келганман” деган экансиз. Хўш, улар билан таққослаганда ҳозир сизнинг ўрнингиз қаерда?

– Албатта улардан кейинги ўринда. Чунки улар фаолиятларини мендан анча аввал бошлашган. Менимча, бу саволингизга жавобни обуначилардан сўраш керак.

– Ҳали ҳам ижодингиз давомида босимлар ёки тайёрлаган вайнларингиз кимгадир тегиб кетиб, аккаунтингиздан шу видеони олиб ташлашингизни сўраш ҳолатлари бўлиб турадими?

– Бундай ҳолатлар кўп бўлади. Биласизми, видеоларимиз асосан актуал мавзуларни қамраб олади ёки халқимиз орасидаги жайдари гаплар ва интернет оламидаги машҳур фразалар асосида тайёрланади. Балки шу мавзулар кимгадир “тегиб” кетса керак.

– 3 йил олий таълимга ўқишга топшириб кира олмай, ҳозирги кунда ҳаётда ўз ўрнингизни топиб олдингиз дейиш мумкин. Тўғрими? Ана шундай ўқишга кира олмай, тушкунликка тушиб юрган тенгдошларингиз учун нима маслаҳат ёки мотивация бера оласиз?

– Ёшларга айтадиган талайгина гапларим бор. Ҳар йили ОТМ тест жавоблари чиққандан кейин видео тайёрлаймиз. Ўқишга кира олмадингизми, сиқилманг. Келажакда сизларни буюк ишлар кутмоқда. Мен ҳам уч йил олий таълимга имтиҳон топшириб, кира олмаганман. Ҳамма нарсада бир ҳикмат бор.

– Қачондир – кун келиб сиз ҳозир шуғулланаётган соҳангиз якунига етиши ва бошқа сферада тирикчилик қилишингизга тўғри келиши ҳақида ўйлайсизми?

– Бизнес билан шуғуллансам керак. Сериал ва кино соҳасида ҳам омадимни синаб кўраман.

– Мароқли суҳбат учун раҳмат.

Олимжон Ҳасанов суҳбатлашди


Бу ҳам қизиқ

Саида Мирзиёева “Ўзбекфильм” киностудиясига бориб, унинг жорий ҳолати ва фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева “Ўзбекфильм” киностудиясига бориб, унинг жорий ҳолати ва фаолияти билан танишди

“Ўзбекфильм” киностудиясига бориб, унинг жорий ҳолати ва фаолияти билан танишдим. “Ўзбекфильм” шунчаки киностудия эмас, балк…
09:11 / 18.09.2026
ОпенАИ сунъий интеллект моделларидаги хавфли хатти-ҳаракатларни маълум қилди

ОпенАИ сунъий интеллект моделларидаги хавфли хатти-ҳаракатларни маълум қилди

ОпенАИ сунъий интеллект моделларини синовдан ўтказиш жараёнида бир қатор кутилмаган хатти-ҳаракатлар кузатилганини маълум қи…
10:10 / 18.09.2026
Истанбулда қийин вазиятга тушган она уч фарзанди билан Ўзбекистонга қайтарилди

Истанбулда қийин вазиятга тушган она уч фарзанди билан Ўзбекистонга қайтарилди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси кўмагида оғир вазиятга тушиб қолган аёл уч нафар фарзанди билан Туркиядан Ўзбек…
14:25 / 18.09.2026
Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси собиқ бошлиғига жиноят иши қўзғатилди

Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси собиқ бошлиғига жиноят иши қўзғатилди

Тошкент шаҳар солиқ бошқармасининг собиқ бошлиғи Юнусжон Насимжоновга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, иш судга оширилган. Бу…
15:58 / 21.09.2026
ЙПХ инспектори ўлимига сабабчи бўлган вояга етмаганга нега 2 йил 4 ой жазо берилгани изоҳланди

ЙПХ инспектори ўлимига сабабчи бўлган вояга етмаганга нега 2 йил 4 ой жазо берилгани изоҳланди

Тошкентда БМW автомобилида ЙПХ инспекторини уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган вояга етмаган Д.Т.га 2 йил 4 ой муддатга…
09:51 / 21.09.2026
Ўзбекистонда бугун  ҳаво +37 даражагача исийди

Ўзбекистонда бугун  ҳаво +37 даражагача исийди

Ўзбекистонда 22-сентабр куни бироз булутли об-ҳаво кузатилади. Ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Гидрометеорологи…
16:36 / 21.09.2026
18 сентябрь кунги об-ҳаво маълумоти

18 сентябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезл…
17:15 / 17.09.2026
Сурхондарёда талаба аёл туғилмаган фарзандини 1,5 минг долларга сотишга уринди

Сурхондарёда талаба аёл туғилмаган фарзандини 1,5 минг долларга сотишга уринди

Сурхондарё вилоятида университетнинг учинчи босқичида таҳсил олаётган талаба аёл туғилмаган фарзандини 1,5 минг долларга сот…
15:56 / 21.09.2026
Ўзбекистонга телефон импорти саккиз ойда салкам 20 фоизга ошди

Ўзбекистонга телефон импорти саккиз ойда салкам 20 фоизга ошди

Ўзбекистонга импорт қилинган мобил телефонлар сони 2026-йилнинг январь–август ойларида 3,26 миллион донани ташкил этди. Бу к…
10:28 / 21.09.2026
Берлин сайловида Элиф Эралп етакчилигидаги Сўл партияси ғалаба қозонди

Берлин сайловида Элиф Эралп етакчилигидаги Сўл партияси ғалаба қозонди

Германия пойтахти Берлинда 20-сентабр куни бўлиб ўтган штат сайловида Элиф Эралп етакчилигидаги Сўл партияси энг кўп овоз ол…
10:33 / 21.09.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!