Маданий мерос агентлиги «Миллий тикланиш» демократик партияси раиси Алишер Қодировнинг агентлик фаолияти, айрим маданий мерос обектларининг ҳолати ва уларга давлат томонидан кўрсатилаётган муносабат юзасидан билдирган баёнотларига муносабат билдирди.
Агентлик баёнотида танқид ва саволлардан қочмаслиги, бироқ жамоатчилик муҳокамаларида билдирилаётган фикрлар факт ва ҳужжатлар асосида текширилиши кераклиги таъкидланган.
«Танқид факт билан, даъво эса ҳужжат билан текширилиши керак», — дейилади муносабатда.
Агентлик шахсий муносабат билдириш ўрнига Қодиров томонидан кўтарилган ҳар бир масала юзасидан аниқ рақамлар, тегишли қарорлар ва амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот тақдим этганини маълум қилди.
Агентликнинг батафсил муносабати ҳукумат порталида эълон қилинди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!