Ўзбекистонга импорт қилинган мобил телефонлар сони 2026-йилнинг январь–август ойларида 3,26 миллион донани ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 527,2 минг донага ёки 19,2 фоизга кўп. Бу ҳақда Божхона қўмитаси маълумот берди.
Ҳисобот даврида мамлакатга жами қиймати 653,5 миллион долларлик мобил телефонлар олиб кирилган. Шундай қилиб, битта қурилманинг ўртача импорт қиймати қарийб 200 долларни ташкил этган.
2025-йилнинг январь–август ойларида эса Ўзбекистонга 305,7 миллион долларга 2,73 миллион дона мобил телефон импорт қилинган. Ўшанда бир дона қурилманинг ўртача импорт қиймати 111,7 доллар бўлган.
Шу тариқа, жорий йилнинг саккиз ойида импорт қилинган телефонларнинг ўртача қиймати ўтган йилга нисбатан 88,3 долларга ёки қарийб 79 фоизга ошган.
Ўзбекистонга мобил телефонларни энг кўп етказиб бераётган давлат Хитой бўлиб қолмоқда. Қурилмалар, шунингдек, Ветнам, Ҳиндистон, Жанубий Корея ва бошқа мамлакатлардан импорт қилинмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!