2022 йилнинг 6–13 октябр кунлари Тошкент шаҳри жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Дунёнинг энг номдор дзюдочилари жами 14 та (эркаклар 7 та, аёллар 7 та) вазн тоифасида жаҳон чемпионати медаллари ҳамда Париж-2024 Олимпиадасининг муҳим рейтинг очколари учун татамига чиқадилар.
Ҳозирга келиб, жаҳон чемпионатида иштирок этиш истагини билдирган ва буни расман тасдиқлаган давлатлар сони 85 тага етди.
Халқаро дзюдо федерацияси расмий сайтида Тошкентга келиши қайд этилган дзюдочилар сони эса 567 (307 эркак, 260 аёл) нафарни ташкил этяпти.
Япония, Бразилия, Франция, Грузия, Германия, Венгрия, Италия, Мўғулистон, Қозоғистон, Нидерландия, Жанубий Корея, Испания, Украина сингари дунёнинг дзюдо терма жамоаси кучли ҳисобланган давлатлари илк бор Ўзбекистонда ўтказиладиган жаҳон чемпионатида қатнашадиган таркибларини эълон қилиб улгуришган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!