$
12066.22 UZS
62.2
₽
149.74 UZS
0.94
€
13444.18 UZS
82.51
31° Кечаси 18°

Фарғонада фонограмма орқали қўшиқ айтиш тақиқланди

08:17 / 14.09.2022

Фарғонадаги байрам тадбирларида фонограммада қўшиқ айтиш тақиқланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровнинг маданият ва санъат ходимлари билан учрашуви бўлиб ўтган. Унда ҳоким соҳани янги босқичга олиб чиқиш бўйича қатор ташаббус ва вазифаларни эълон қилган.

Хусусан, ҳоким ўринбосари Файзулло Қосимов раҳбарлигида вилоят байрам тадбирларини ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш, гуруҳ таркибига вилоят маданият бошқармаси масъуллари, театрлар раҳбарлари, олий таълим муассасаси ректорлари, таниқли санъаткорлар ва ижодкорлар киритилиши маълум қилинган.



Ишчи гуруҳ аъзолари ҳар бир вилоят байрам тадбири учун янги ғоялар, дастурлар учун таклифларни ўртага ташлаб, бири бошқасини такрорламайдиган сценарийлар ишлаб чиқиш учун масъул бўлади.

Қайд этилишича, бундан буён Фарғона вилоятида ўтказиладиган барча тадбирларда саҳнага чиқадиган қўшиқчилар ва қўшиқлар очиқ танлов асосида танлаб олинадиган бўлади. Янги қўшиқлар, янги ижролар кераклигига урғу берган вилоят ҳокими “Санъатда ёшлар рақобатга чиқсин” деган фикрни билдирган.

Вилоят раҳбарининг Фарғонада вилоят байрам тадбирларида фонограммада қўшиқ айтиш тақиқланиши, ижрочилар саҳнада чолғучилар билан бирга жонли ижрода куйлаши борасидаги кўрсатмаси санъат аҳли томонидан маъқулланган.

 


Бу ҳам қизиқ

30 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

30 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда ёғингарчилик кузатилмайди.
17:45 / 29.10.2026
28 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

28 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда ёғингарчилик кузатилади.
17:52 / 27.10.2026
Тиббиёт ходимлари учун Ибн Сино номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши таклиф қилинди

Тиббиёт ходимлари учун Ибн Сино номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши таклиф қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт ва фарматсевтика соҳасидаги ўзгаришларда 800 мингдан зиёд ходим муносиб ҳисса қўшаётганини…
11:47 / 27.10.2026
АҚШ ҳарбийлари Тинч океанида қайиққа зарба берди: беш киши ҳалок бўлди

АҚШ ҳарбийлари Тинч океанида қайиққа зарба берди: беш киши ҳалок бўлди

АҚШ ҳарбийлари 27-октабр куни Тинч океанининг шарқий қисмида наркотик моддалар ташишда гумон қилинган қайиққа зарба берди. Ҳ…
14:53 / 28.10.2026
“Док-1 Макс” фожиаси жабрланувчиларига компенсатсия тўлиқ тўланди

“Док-1 Макс” фожиаси жабрланувчиларига компенсатсия тўлиқ тўланди

Ўзбекистонда “Док-1 Макс” ва “Амбронол” дори воситаларидан жабрланган болаларнинг оилаларига компенсатсия тўлиқ тўлаб берилд…
09:51 / 27.10.2026
Тил сертификати сабаб диссертация ҳимоя қила олмаган магистрантларга рухсат берилди

Тил сертификати сабаб диссертация ҳимоя қила олмаган магистрантларга рухсат берилди

Ўзбекистонда 2022/2023-ўқув йилининг қишки қабулида истисно тариқасида магистратурага қабул қилинган, бироқ хорижий тил серт…
11:13 / 28.10.2026
Ўзбекистонда тиббиёт тизимига сунъий интеллект жорий этилади

Ўзбекистонда тиббиёт тизимига сунъий интеллект жорий этилади

Президент Шавкат Мирзиёев тиббиётни рақамлаштириш ишлари хусусий клиникалар ва дорихоналарни ҳам қамраб олаётганини маълум қ…
11:39 / 27.10.2026
Ўзбекистонда бирламчи тиббий ёрдамнинг янги тизими яна 100 та туманда жорий этилади

Ўзбекистонда бирламчи тиббий ёрдамнинг янги тизими яна 100 та туманда жорий этилади

Президент Шавкат Мирзиёев бирламчи тиббий ёрдам сифатини оширишга қаратилган янги тизим келаси йилдан яна 100 та туманда жор…
11:55 / 27.10.2026
Андижонда қоровул ставкасини ошириш эвазига 4,5 млн сўм олган мактаб директори жазоланди

Андижонда қоровул ставкасини ошириш эвазига 4,5 млн сўм олган мактаб директори жазоланди

Андижон вилояти Жалақудуқ туманида қоровулнинг иш ставкасини 0,6 дан 1 ставкага ошириб бериш эвазига 4,5 миллион сўм олган м…
10:22 / 27.10.2026
Ўзбекистонда бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда

Бугун Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим ҳудудларда ёғингарчилик кузатилади. Кундузи ҳаво ҳарорати +13…+23 дара…
17:23 / 28.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!