$
12895.55 UZS
15.2
159.38 UZS
2.7
14338.56 UZS
-196.91
35° Кечаси 21°

Фарзандингиз улғайгунига қадар унга айтишингиз шарт бўлган 10 та гап

13:31 / 31.10.2022

Баъзан саёҳатларни ёки янги хонадоннинг ички таъмирини қанчалар эҳтиёткорлик билан режалаштирамиз. Бундан муҳимроқ нарса - бола тарбиясиничи?! Бу борада пухта ўйланган режамиз борми? Агар бундай бўлмаса, ёзувчи ва икки фарзанднинг онаси Линдси Миднинг мисолидан илҳом олишингиз мумкин. У фарзандлари 10 ёшга тўлгунига қадар қуйидагиларни айтишни режалаштирган.

1. Бошқаларни ҳурмат қил. Эркакларни ҳам, аёлларни ҳам.

Мактаб директори ва метродаги уйсиз одам бир хил ҳурматга лойиқ. Сен буни аввалдан инстинктив равишда қиласан. Илтимос, ушбу принципни ҳеч қачон ўзгартирма.

2. Жисмоний фаоллик – ажойиб ва қувончли жараён.

Баъзида жим бўлишга ундашим рост, чунки тинчликни маъқул кўраман, аммо бунинг устида ишлаяпман. Жисмоний фаоллик - бутунлай нормал ҳолат. Аммо чегаралар ҳам бор: жисмоний зўрлик - нормал эмас. Чегара қаердан ўтишини билиш жуда муҳим.

3. Йўқ – демак йўқ. Нуқта.

Ким нима учун "йўқʼ" деётгани муҳим эмас.

4. Таъсирчан эканингни яширма.

Ҳиссиётларингни бостирма. Бир вақтнинг ўзида ҳам кучли, ҳам таъсирчан бўлишинг мумкин. Аслида ҳиссиётга бой бўлиш сени кучлироқ қилади. Бу ўғил болаларга ҳам, қиз болаларга ҳам тегишли.

5. Бошқа бир одамни бахтли қилолмайсан – на мени, на дадангни, на синглингни. Ҳеч кимни.

Бу сени мажбуриятинг эмас. Ҳаммамиз буни биламиз, сен ҳам буни ёдингда тутасан, деб умид қиламиз.

Кимдир ўз бахти учун жавобгарликни сени зиммангга юклашига йўл қўйма.

6. Ўз ҳаётингга эътиборли бўл.

Куннинг ҳар лаҳзасида қанчадан-қанча деталлар бор. Атрофга эътибор билан назар солар эканмиз, мукофот сифатида ҳаётга тўла кунларни ва бой хотираларни оламиз.

7. Сени ўзига жалб қиладиган нарсани топ.

Бу нима бўлиши муҳим эмас. Атрофингда қанчадан-қанча ўрганиш, билиш ва синаш учун қизиқарли нарсалар бор. Ҳар қандай машғулотингни қўллаб-қувватлайман, хоккейми у, дастурлашми, скрипка чалишми, фарқи йўқ. Бироқ чин дилдан қизиқадиган нарсангни топишингни истайман.

8. Ношукрликданда ёмон нарса йўқ.

Мен қаттиққўл онаман, гарчи жазо бериш ёки уришим қийин бўлсада. Аммо ношукрликнинг майда бир кўринишини сезсам, дарҳол жавоб бераман (афсусланмасдан). Сенда камдан-кам бундай ҳолат бўлади ва табиатан бундай эмаслигингга ишонаман.

Илтимос, ҳар доим омадимиз борлиги эсингда бўлсин. Ҳар куни яшаётганимиз катта шарафдир. Кичик якшанба совғалари, волонтёрлик, уйсизларга ёрдам бериш, миннатдорлик қоғозчалари - бизнинг оиламиз каби яшаш нақадар катта бахт эканлигини кўрсатишга ҳаракат қилдим. Бу ношукрликка қарши энг яхши эмлаш.

9. Ҳатто бирор нарса қилишни бошламасанг ҳам, хато қилишинг мумкин.

Мартин Лютер Кингнинг бир гапини ҳар доим эслайман: "Дўстларимизнинг сукут сақлаши душманларимизнинг сўзларидан кўпроқ зарар етказади". Бузғунчи гуруҳ раҳбарини айблаш керак, лекин унга эргашганлар ҳам айбдор. Кўзга кўринган болалар ёмон иш қилишганда уларга қаршилик кўрсатишдан қўрқма.

10. Сени нима бўлишидан қатъи назар яхши кўраман.

Хатолар –ҳаётнинг бир қисмидир. Агар хато қилсанг ҳам сени яхши кўраман. Бирор нарсани ўрганиш учун ўтмишни қўйиб юбориб, қайтадан бошлаш керак. Мен буни ўзимнинг мисолим билан кўрсатдим, эҳтимол жуда аниқ кўрсатдим: сизларни ўзининг заиф томонларини кўрсатишдан қўрқмайдиган, хато қилишдан, кечирим сўрашдан ва яна қайта бошлашдан қўрқмайдиган она тарбияламоқда.

 


Фойдали


														
														Телефонларнинг ҳаётимизга ва руҳиятимизга таъсири

Телефонларнинг ҳаётимизга ва руҳиятимизга таъсири

Мобил телефонлар аллақачон ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланишга улгурган. Кун давомида бу қурилма қўлимизда туради.
15:23 / 23.01.2025

														
														Зумерлар аслида ким?

Зумерлар аслида ким?

Бугунги ахборот даврида кўплаб янгидан-янги атамалар пайдо бўлмоқда ёки эски атамалар ижтимоий тармоқларнинг ривожланиши нат…
10:31 / 23.11.2024

														
														Темурий малика Гулбаданбегим ким эди?

Темурий малика Гулбаданбегим ким эди?

Темурийлар сулоласи деганда жудаям катта тарих кўз олдимизга келади. Темурийлар сулоласи тарихда иккита муҳим империя – Эрон…
16:54 / 13.11.2024

														
														Одамлар ис газидан нега заҳарланади?

Одамлар ис газидан нега заҳарланади?

ФВВ масъули қандай қилиб ис газидан заҳарланиш юзага келиши ҳамда у нега инсон ўлимига олиб келишини тушунтирди.
11:02 / 09.11.2024

														
														Табиий маҳсулотлар ёрдамида она сутини кўпайтириш мумкин

Табиий маҳсулотлар ёрдамида она сутини кўпайтириш мумкин

Янги оқ узум. Бир кунда икки ҳисса янги оқ узум истеъмол қилиш она сутини кўпайтиради.
15:18 / 02.11.2024

														
														Балиқ ейишнинг фойдаларини билиб олинг

Балиқ ейишнинг фойдаларини билиб олинг

Ҳафтасига 2 бўлак балиқ гўшти истеъмол қилганларда ўлим хавфи 3 мартадан 1 мартагача камайиши мумкин.
15:15 / 02.11.2024

														
														Овқатни яхшилаб чайнаб ейишнинг фойдаларини билиб олинг

Овқатни яхшилаб чайнаб ейишнинг фойдаларини билиб олинг

Таомни яхши чайнаган, кам чайнаганга нисбатан кам еб-ичади. Чунки таом қувватини камчиликсиз қабул қилган бўлади.
11:33 / 31.10.2024

														
														Бармоқларингизни массаж қилиб туринг, чунки…

Бармоқларингизни массаж қилиб туринг, чунки…

Бош бармоқ массаж қилинганда, мия фаолияти кучаяди ва бош оғриғи енгиллашади;Кўрсаткич бармоқ массаж қилинганда ошқозон-ичак…
11:10 / 28.10.2024

														
														Кундалик ҳаётингизда қанча миқдорда гўшт ейишингиз кераклигини билиб олинг

Кундалик ҳаётингизда қанча миқдорда гўшт ейишингиз кераклигини билиб олинг

Гўшт истеъмол қилишнинг нормаси турли омилларга, жумладан ёш, жисмоний фаоллик даражаси ва умумий соғлиғингизга боғлиқ бўлиш…
10:56 / 28.10.2024

														
														Ибн Сино нон ҳақида нималар деган эди?

Ибн Сино нон ҳақида нималар деган эди?

Нон тузли, яхши оширилган бўлиши, тандирда яхши пиширилиши, бир кечадан кейин ейилиши керак.
17:37 / 27.10.2024

Бу ҳам қизиқ

Солиқ мобил иловасининг фойдаланувчилари сони маълум қилинди

Солиқ мобил иловасининг фойдаланувчилари сони маълум қилинди

Жорий йил 1 май ҳолатига кўра, Солиқ мобил иловасида 10 миллион 965 минг нафардан ортиқ фойдаланувчи рўйхатдан ўтган.
12:10 / 11.05.2025
Қамчиқ довонида машина кабинасига қисилиб қолган йўловчи қутқарилди

Қамчиқ довонида машина кабинасига қисилиб қолган йўловчи қутқарилди

Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида 2 нафар фуқаролар қутқарилиб, тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган, шуни…
16:18 / 12.05.2025
13 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

13 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 19-21 даража, кундузи 35-37 даража бўлади.
22:36 / 12.05.2025
“Путинни пайшанба куни Туркияда кутаман” – Зеленский

“Путинни пайшанба куни Туркияда кутаман” – Зеленский

Украина раҳбари Россиянинг Украина билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш таклифига жавоб берди.
09:54 / 12.05.2025
Словениянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Словениянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Словениянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Аленка Суҳадолникдан ишонч …
19:18 / 12.05.2025
12 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

12 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 18-20 даража, кундузи 34-36 даража бўлади.
05:23 / 12.05.2025
Афғонистонда шахмат тақиқланди

Афғонистонда шахмат тақиқланди

“Толибон” бу ўйинни ман этиб, мамлакат шахмат федерациясини ёпишга қарор қилди.
12:31 / 11.05.2025
Ота-она қарамоғисиз қолган бола Россиядан Ўзбекистонга қайтарилди

Ота-она қарамоғисиз қолган бола Россиядан Ўзбекистонга қайтарилди

Россия Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳамроҳлигида, ота-она қарамоғисиз қолган, вояга етмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаро…
12:28 / 13.05.2025
Сирдарёда вояга етмаган бола зўравонликка учради

Сирдарёда вояга етмаган бола зўравонликка учради

Ёш болага зўравонлик қилган эркак сарлавҳали видеолар тарқалган. Бу эса ижтимоий тармоқларда кескин муҳокамаларга сабаб бўлм…
21:37 / 10.05.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!