Бугунги кунда фирибгарликнинг турли кўринишлари мавжуд. Кимдир яқинига қимматбаҳо буюмлари ёки пулларини ишониб топшириб, яна кимдир онлайн савдо орқали расмийлиги тасдиқланмаган ҳаволага ўтиб, пластик картасидаги маълумотларни осонликча буриб қўяди ва маблағидан айрилади. Бироқ бу замонавий ўғриларнинг энг оддий ва кенг тарқалган услубларидир.
Биз фирибгарлар ҳақидаги филмлар ва сериалларни тўпладик. Уларнинг қаҳрамонлари одамларни ҳайратда қолдиришнинг нозик санъатини ўзлаштирган. Ушбу филмлардаги қаҳрамонларнинг баъзилари одамларни ишончига кириб олиш орқали ожиз қолдирса, яна бошқалари бутун бошли корпорацияларни талон-торож қилади.
“Фирибгар Жон” (2018)
Пулицер мукофоти совриндори журналист Кристофер Гоффартнинг шу номдаги ҳақиқий жиноят подкастига асосланган антология туркуми филмга сценарий сифатида танлаб олинган. Ҳозиргача картининг иккита фасл чиққан, уларнинг ҳар бири алоҳида воқеликларни ҳикоя қилади.
Биринчи қисм фирибгарлик тарихига асосланган. Бош қаҳрамон Дебора турмуш ўртоғи билан ажрашган бой аёлдир. У танишув сайтида рўйхатдан ўтишга қарор қилади ва у ерда анестезиолог Жон Михан билан танишиб қолади. Жозибали, ақлли, ғамхўр одам биринчи дақиқаларданоқ Деборанинг қалбини забт этади. Уларнинг ишқий муносабатлари тез ривожланади, Дебора уни севиб қолади ва табиийки, Жоннинг алдови қурбони бўлади.
“Жеки Браун” (1997)
Элмор Леонарднинг “Рум Панч” романи асосида режиссёр Квентин Тарантино томонидан суратга олинган. Айтганча, бу унинг режиссёрлик фаолиятидаги ягона филм адаптацияси. У баъзи ўзгаришлар қилганига қарамай, масалан, бош қаҳрамоннинг қиёфасини бутунлай ўзгартирган бўлса ҳам, Элмор Леонарднинг ўзи филмдан мамнун бўлган.
Бош қаҳрамон Жеки Браун Лос-Анжелесда яшайди ва Мексиканинг кичик авиакомпаниясида стюар бўлиб ишлайди. Уни иши ва маоши эмас, балки Мексика ва Қўшма Штатлар ўртасида эркин ҳаракатланиш имконияти ўзига жалб қилади. Жекининг асосий даромади қурол сотувчиси Орделл Робби учун нақд пул олиб юришдир. У икки ҳаётни шубҳа уйғотмасдан бирлаштиришга муваффақ бўлади. Кунлардан бир кун махсус хизмат вакиллари уни аэропортда ҳибсга олади. Пулдан ташқари, Жеки билмаган кокаинни ҳам топиб оладилар.
“Нафақага чиққан” (2022)
Ушбу филмда Аманда Сейфрид бош қаҳрамон Элизабет Холмс ролини ижро этган. У филмда Силикон водийсидаги фирибгар бўлиб, Теранос компаниясига асос солган ва 4,5 миллиард доллар ишлаб топади. Ребекка Жарвис ўзининг “Истеъфодаги” подкастида қандай муваффақиятга эришгани ҳақида гапириб беради. Айнан у сериалнинг асосини ташкил этган ва унга ном берган. Сериал Элизабетнинг ҳаётини бошиданоқ қандай қилиб шуҳратпараст ғоя фирибгарлик схемасига айлангани ҳақида ҳикоя қилади.
Стенфорд университетининг ўн тўққиз ёшли талабаси сифатида Элизабет Стив Жобсни ҳайратда қолдиради. Бундан ташқари, у бирон бир фойдали нарсани ихтиро қилишни орзу қиларди. Элизабет бир томчи қон билан аниқ ташхис қўйишга қодир аппаратни ўйлаб топади. Бу ғоя тезда инвесторларни ўзига тортади ва Элизабет ҳатто ўз компаниясини ривожлантириш учун университетни ташлаб кетишга қарор қилади.
“Хотиним каби” (2017)
Филмда бош қаҳрамон Эзра Блум ўзининг орзусидаги қиз билан учрашади – жозибали белгиялик Ава уни бир қарашда ҳайратда қолдиради. Ишқий муносабатлар никоҳга айланди – Ава каби мукаммал. Эзра карта билан тўлов амалга оширмоқчи бўлганида ғалати нарсалар содир бўла бошлайди, лекин у ҳеч қандай маблағни кўрсатмайди. Уйга қайтгач, у Ава ҳам ғойиб бўлганини ва у билан бирга барча жамғармаларини топади.
Маълум бўлишича, Ава (аслида унинг исми Мадди) эркакларга ошиқ бўлиб, уларни пулсиз қолдирадиган профессионал фирибгар бўлиб чиқади. Энг муҳими, Эзра ҳам унга ариза ёза олмайди. Яхшиямки, умидсиз одамни Маддининг бошқа “собиқ эри” топиб, фирибгарни биргаликда фош қилишни таклиф қилади ва бу иш муваффаққиятли амалга ошади.
Аслида жаҳон кино оламида фирибгарлик билан боғлиқ ҳолатлар акс юттирилган филмлар жуда кўп. Биз эса улар орасидан энг кўп муваффаққиятга эришганларинигина танлаб олдик холос. Ҳаётда фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслик ўз қўлингизда. Огоҳлик давр талаби эканини унутманг.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!