$
12844.21 UZS
-11.72
127.35 UZS
-0.81
13508.26 UZS
-62.46
15° Кечаси

Гўзаллик салонларида касалликлар юқтириб олишдан сақланинг

17:12 / 24.01.2024

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан сартарошхоналар ва гўзаллик салонлари, косметология хизматлари, жумладан тату ва бошқа хизматлар амалдаги санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиеник нормативларига мувофиқлигини баҳолаш мезонларини аниқлаш бўйича саволнома асосида текширилади.

Аҳолига хизмат кўрсатадиган сартарошхоналар ва гўзаллик салонлари, косметология хизматлари, жумладан тату ва бошқа хизматлар ишчи-ходимлари тиббий кўрикдан ўтган бўлишлари керак. Бундан ташқари, мижозларга хизмат кўрсатиш учун инструментлар, сочиқ, салфетка ва чойшаблар билан етарли миқдорда таъминланган бўлиши лозим.

0305-12-сон санитария қоида ва меъёрларида белгиланган талабларига асосан маникюр, педикюр ва косметик кабинетларда ҳар бир иш жойида мижозларга сифатли хизмат кўрсатиш учун уч комплект инструментлар билан таъминланган бўлиши даркор.
Сартарошлик ва косметология хизматлари (маникюр, педикюр, қош териш ва бошқа косметология хизматлари) жиҳозлари мижозларга хизмат кўрсатишдан олдин зарарсизлантирилиб, стерилизацияланган бўлиши керак.
Ҳар бир мижозга тоза оқлик (сочиқ, салфетка, чойшаб) ишлатилиши ва ишлатилгандан кейин оқликлар ювилиши муҳим ҳисобланади. Гепатит, ОИВ-инфекция, туберкулёз ва бошқа юқумли ҳамда паразитар касалликларнинг юқишининг олдини олиш мақсадида ҳар бир мижоздан кейин ишлатилган инструментлар зарарсизлантирувчи эритма солинган идишга солиниб, 15 дақиқа давомида зарарсизлантириши, сўнгра тоза сувда ювилиб, стерилизация қилиниши муҳим санитария-эпидемиологик аҳамиятга эга.

Тоза инструментлар махсус металл қутиларда, усти ёпиқ ҳолатда сақланиши керак.

Иш учун махсус кийим бош кийиши, мижозга хизмат кўрсатишдан олдин ва кейин қўлларини совун билан ювиши, косметология хонасида қўл териси учун антисептик ишлатиши, соч бўяшда резинали қўлқоплардан фойдаланишга амал қилиши керак.

Педикюр жараёнида мижоз оёғи тагига қўйиладиган ёстиқча, клённка билан қопланган бўлиши, ҳар бир мижоздан кейин зарарсизлантирувчи эритма билан артилиши, оёқлар учун педикюр ваннаси ҳар бир мижоздан кейин ювувчи воситалар ва дезинфектантлар билан зарарсизлантирилиши шарт. Сартарошхона ходимлари таркибида 70 фоизли спирт, ёднинг 5 фоизли спиртли эритмаси, лейкопластир, боғлов материаллари бор бўлган аптечка билан таъминланган бўлиши шарт.

Сартарошхона ва косметология хизматлари жараёнида ҳосил бўладиган чиқиндилар зич ёпиладиган махсус идишга йиғилади ҳамда иш куни якунида бир марталик полиэтилен қопларга солиниб, оғзи маҳкам қилиб боғланиб, ўрнатилган тартибда утилизация қилинади. Ишлатилган қоплар қайта ишлатилмайди.

Яна бир муҳим жиҳатга тўхталадиган бўлсак, сартарошхона ходимлари ишга киришдан олдин ва вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтиши, санминимум курсини ўқиган бўлиши шарт.

Сартарошхона ходимларини санминимум курсида ўқишидан мақсад, зиммасидаги иш жараёнида ҳар бир мижознинг соғлигига зарар етказмаслик, агарда бу каби ҳолат юзага келганда ҳам санитария-эпидемиологик жиҳатдан унинг оқибатлари, нималарга олиб келиши мумкинлиги тўғрисида тўлиқ маълумотга эга бўлишда муҳим аҳамиятга эга.


саломатлик


														
														ЖССТ: Супербактериялар йилига 1,3 миллион кишининг ҳаётига зомин бўлмоқда

ЖССТ: Супербактериялар йилига 1,3 миллион кишининг ҳаётига зомин бўлмоқда

Дунёда инфекцияларнинг антибиотикларга чидамли турлари кўпаймоқда. Бу эса инсоният ҳаёти, саломатлиги ва эпидемиологик вазия…
10:42 / 20.11.2024

														
														Олимлар томонидан саратон бўйича салбий тахминлар эълон қилинди

Олимлар томонидан саратон бўйича салбий тахминлар эълон қилинди

Чарлз Стерт университети олимлари саратон бўйича тадқиқот ўтказишди ва унинг натижалари JAMA Network Open журналида чоп қили…
11:57 / 08.11.2024

														
														Ҳомиладорликда шакар кам ейилса, болада қандли диабетга чалиниш хавфи камаяди

Ҳомиладорликда шакар кам ейилса, болада қандли диабетга чалиниш хавфи камаяди

Euronews нашрининг ёзишича, Канададаги Макгилл университети, АҚШдаги Беркли Калифорния университети ва Жанубий Калифорния ун…
11:30 / 06.11.2024

														
														Ҳаво ифлосланиши бўйича жаҳон антирекорди янгиланди

Ҳаво ифлосланиши бўйича жаҳон антирекорди янгиланди

Покистон пойтахти ҳаво ифлосланиши бўйича антирекордни янгилади.
10:13 / 04.11.2024

														
														Дунёда туберкулёзга чалиниш ҳолатлари ортди

Дунёда туберкулёзга чалиниш ҳолатлари ортди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти туберкулёз касаллиги бўйича янги ҳисоботни эълон қилди.
14:30 / 03.11.2024

														
														Варикоз нима сабабдан пайдо бўлади?

Варикоз нима сабабдан пайдо бўлади?

Варикоз касаллиги бу оёқлар вена томирларининг кенгайиши бўлиб, кечга бориб оёқ шишиши ёки оғирлик сезилиши билан кузатилади…
11:48 / 03.11.2024

														
														Нега тиш ғичирлайди?

Нега тиш ғичирлайди?

Тиш ғичирлатишнинг сабаблари кўп. У, айниқса, ёш болаларда, баъзан катталарда ҳам кузатилади.
15:21 / 02.11.2024

														
														Ўзбекистон аҳолиси кўпроқ қайси касалликлардан вафот этмоқда?

Ўзбекистон аҳолиси кўпроқ қайси касалликлардан вафот этмоқда?

Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, 9 ой давомида Ўзбекистонда қайд этилган ўлимларнинг 57,2 фоизи қон айланиш тиз…
15:53 / 31.10.2024

														
														Фарзандингизда гижжа борлигининг белгиларини қандай биласиз?

Фарзандингизда гижжа борлигининг белгиларини қандай биласиз?

Озиб кетиш ва егани танасига “юқмаслиги” болада гижжа борлигини билдириши мумкин.Бундай пайтда яна қуйидаги аломатлар ҳам ку…
11:06 / 28.10.2024

														
														Ўт пуфагида тош йиғилишининг сабаби нима?

Ўт пуфагида тош йиғилишининг сабаби нима?

Энг аввало, димланиш сабабли ўт пуфагида тош пайдо бўлади. Бу кўпроқ ҳомиладор аёлларда учрайди.
11:02 / 28.10.2024

Бу ҳам қизиқ

Бугун Тошкентда шахмат бўйича “Президент кубоги 2024” турнири бошланади

Бугун Тошкентда шахмат бўйича “Президент кубоги 2024” турнири бошланади

Тошкентда 21-30 ноябрь кунлари дунёнинг энг кучли шахматчилари жам бўлади. Боиси ушбу саналарда шахмат бўйича учинчи бор Хал…
09:40 / 21.11.2024
Трамп Адлия вазирини Бош прокурор қилмоқчи

Трамп Адлия вазирини Бош прокурор қилмоқчи

Бу ҳақда президент ўзининг “Truth Social” ижтимоий тармоғида ёзган.
10:01 / 22.11.2024
Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тайинлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади

Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тайинлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 21 ноябрдаги тегишли қарорлари билан Ўзбекистон Респуб…
17:23 / 21.11.2024
Об-ҳаво ёмонлашгани сабабли Фарғона халқаро аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилишга чекловлар ўрнатилди

Об-ҳаво ёмонлашгани сабабли Фарғона халқаро аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилишга чекловлар ўрнатилди

Чекловлар вақтида барча рейслар муқобил аэродромларга йўналтирилади.
17:31 / 21.11.2024
Байден Нетаняхуни ҳибсга олиш тўғрисидаги ордерни “даҳшатли” деб атади

Байден Нетаняхуни ҳибсга олиш тўғрисидаги ордерни “даҳшатли” деб атади

Кеча, 21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Нетаняху ва Галантни Ғазо секторидаги ҳарбий жиноятлари учун ҳибсга олиш тўғрисида …
09:38 / 22.11.2024
Рақобат қўмитаси БФҚ рекламаси билан шуғулланаётганларни огоҳлантирди

Рақобат қўмитаси БФҚ рекламаси билан шуғулланаётганларни огоҳлантирди

Шу сабаб қўмита ушбу маҳсулотлар савдоси билан шуғулланаётганларни огоҳлантирди.
10:58 / 21.11.2024
Пойтахтнинг айрим кўчалари вақтинча ёпилади

Пойтахтнинг айрим кўчалари вақтинча ёпилади

Бу ҳақда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ матбуот хизмати хабар берди.
21:39 / 21.11.2024
Шавкат Мирзиёев иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчи билан учрашув ўтказди

Шавкат Мирзиёев иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчи билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 ноябрь куни иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорли…
23:00 / 22.11.2024
Пойтахтнинг айрим ҳудудларида табиий газ вақтинча тўхтатилади

Пойтахтнинг айрим ҳудудларида табиий газ вақтинча тўхтатилади

Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” хабар бермоқда.
10:49 / 22.11.2024
АҚШ Украинага эски ATACMS ракеталарини сотган

АҚШ Украинага эски ATACMS ракеталарини сотган

АҚШ ҳарбий бюджетини таҳлил қилиб, ўз арсеналини модернизация қилиш учун Киевга эскирган ATACMS ракеталарини юборгани айтилм…
11:34 / 21.11.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!