Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳри атрофидаги ярмаркада аттракцион қулаб тушди. Ҳодиса оқибатида полиция инспектори ҳалок бўлган яна 13 киши турли даражадаги жароҳатлар олган. Бу ҳақда Ҳиндистоннинг Фаридабад округи комиссари Аюша Синхи маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, қулаб тушган аттракционнинг бир қисми полициячининг юз ва бош қисмига келиб урилган. Олинган жароҳатлар ўлимга олиб келган.
Округ комиссарининг қўшимча қилишича, қулаган аттракцион операторига нисбатан жиноий иши қўзғатилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!