Ҳиндистонлик рассом Закир Ҳусайн Хон Дубай шаҳзодаси Хамдан бин Муҳаммад Ал-Мактумнинг мумдан ишланган ҳайкалини омма эътиборига ҳавола этди.
120 килограммлик ҳайкални тайёр ҳолатга келтириш учун умумий ҳисобда 38 кун вақт керак бўлган. Рассом ҳайкални яратишда фақатгина қўл меҳнатидан фойдаланган (Тюссо хоним музейида ҳайкаллар махсус қолиплар ёрдамида тайёрланади).
Бу рассом Закир Ҳусайн Хоннинг биринчи ижодий иши эмас. Унинг ҳисобида 14 та рекорд мавжуд. Дунёдаги энг узун велосипед-чоппер ҳам айнан Закир Хон томон томонидан яратилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!