Бугун, 5 сентябрь куни Алишер Баҳодирович Самадов Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси лавозимига тайинланди.
Ушбу тайинлов Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони билан амалга оширилди.
Алишер Самадов янги лавозимга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Президенти Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти бошлиғи лавозимидан озод этилди.
Маълумот учун, Самадов 2025 йил июль ойидан буён мазкур департаментга раҳбарлик қилиб келаётган эди. Бунгача эса Президент Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!