$
11935.37 UZS
23.66
₽
145.58 UZS
-0.91
€
13432.07 UZS
112.4
31° Кечаси 18°

Ижро ҳокимият + қонун чиқарувчи ҳокимият = вилоят ҳокими. Кушербаев ҳокимларни сенатор бўлиб сайланишини танқид қилди.

12:00 / 25.07.2022

Куни кеча Қашқадарёда вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтганди. Унда Қашқадарё вилоят ҳокими Муроджон Азимов Олий Мажлис Сенати аъзолигига сайланганди.

Шундан сўнг, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ўзининг Телеграм каналида вилоят ҳокимларини сенатор бўлиб сайланишини танқид қилди.

Ўзбекистондаги мантиқсиз амалиётлардан бири-вилоят ҳокимларининг Сенат аъзолигига сайланиши давом этмоқда.

Куни кеча Қашқадарёда вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтган. Ва унда Сенат аъзоси сайлови бўлиб ўтган.

Ўта «демократик» талаблар асосида ўтган сайловда кутилмаганда вилоят ҳокими М.Азимов Сенат аъзолигига сайланибди.

Шу негадир бизда барча вилоят ҳокимлари доимо сенатор этиб сайланаверишади, ҳеч бир номзод уларни енга олмайди.

Балки шунча одамни сайлов, деб овора қилмай ким вилоят ҳокими этиб тайинланса унга «автоматик» равишда сенаторлик нишонини ҳам топширган маъқулдир. Ресурс ва асаб иқтисод бўларди. Чунки бошқа номзодлар қанча чиранмасин бари-бир вилоят ҳокимини ортда қолдириб, сенатор бўла олмайди. Шу кунгача биз бунақасини кўрмаганмиз.

Энди гапни дангалига ўтсак. Биласизми аслида бу абсурд: ижро ҳокимияти вакили бир вақтни ўзида қонун чиқарувчи ҳокимиятда ҳам вакил бўлмоқда. Ва бу ҳокимиятлар бўлиниш принципига, демократик тамойилларга мос келармиш.

Энди мана шундай мантиқсиз ва кулгули аҳволни бартараф этиш, ҳақиқий демократик талабларга мос амалиётга ўтиш учун ҳам суд ва қонун чиқарувчи (парламент) вакили бошқа ҳокимият вакили бўла олмаганидек, ижро ҳокимияти вакиллари, хусусан ҳокимларнинг ҳам қонун чиқарувчи(Сенат) ҳокимият вакили бўлиши мумкин эмаслигини Конституцияда мустаҳкамлаб қўйишимиз шарт.

Шунда ҳокимиятлар бўлиниши принципини демократик тамойилларга мос, деса бўлади. Унгача сенаторликка сайловларда доимо ҳозирча вилоят депутатларининг ҳам бошлиғи ҳисобланган вилоят ҳокимлари ғолиб бўлиб чиқаверади.


Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонда иккита йирик халқаро рекрутинг компанияси фаолияти йўлга қўйилади

Ўзбекистонда иккита йирик халқаро рекрутинг компанияси фаолияти йўлга қўйилади

Ўзбекистонда келаси йили иккита йирик халқаро рекрутинг компаниясининг фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Улар мутаха…
12:42 / 02.11.2026
Ҳаво ифлосланишига қарши кураш: корхоналар ёпилди, янги назорат ускунаси ишга туширилди

Ҳаво ифлосланишига қарши кураш: корхоналар ёпилди, янги назорат ускунаси ишга туширилди

Ўзбекистонда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича назорат тадбирлари кучайтирилмоқда. Сўнгги кунларда экологик талабларг…
16:34 / 04.11.2026
Самарқандда Умра сафарига юбориш эвазига 3 минг доллар талаб қилган раҳбар ушланди

Самарқандда Умра сафарига юбориш эвазига 3 минг доллар талаб қилган раҳбар ушланди

Самарқанд шаҳрида фуқарони Умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, бунинг эвазига 3 минг АҚШ доллари талаб қилган туристик фирм…
09:27 / 04.11.2026
Мирзиёев хориждаги ўзбекистонликлар муаммоларини ҳал қилиш учун янги тизим жорий этишни топширди

Мирзиёев хориждаги ўзбекистонликлар муаммоларини ҳал қилиш учун янги тизим жорий этишни топширди

Президент Шавкат Мирзиёев 2 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги «Интил» халқаро тил ва касбга ўқитиш марказида м…
12:51 / 02.11.2026
Европада уй-жой харажатлари энг юқори бўлган давлатлар маълум бўлди

Европада уй-жой харажатлари энг юқори бўлган давлатлар маълум бўлди

Европанинг қатор давлатларида аҳоли даромадининг катта қисмини уй-жой харажатларига сарфламоқда. 2025 йил якунларига кўра, Г…
09:47 / 04.11.2026
Тошкент метросининг янги бекатларида поездлар келиш вақтини кўрсатувчи таблолар ўрнатилади

Тошкент метросининг янги бекатларида поездлар келиш вақтини кўрсатувчи таблолар ўрнатилади

Тошкент метрополитенининг келгусида қуриладиган янги линиялари ва бекатларида поездларнинг келиш ҳамда кетиш вақтини аниқ кў…
09:54 / 04.11.2026
Лондондаги қадимий тобутдан топилган скелет кимга тегишли экани аниқланди

Лондондаги қадимий тобутдан топилган скелет кимга тегишли экани аниқланди

Лондондаги Вестминстер аббатлигидан топилган, қарийб 150 йилдан бери сир бўлиб келган скелет XI аср бошларида яшаган Вестмин…
10:20 / 03.11.2026
ЙПХ ходимини ҳақорат қилиб, видеони Инстаграмъга жойлаган фуқаро 8 суткага қамалди

ЙПХ ходимини ҳақорат қилиб, видеони Инстаграмъга жойлаган фуқаро 8 суткага қамалди

Андижон вилоятининг Бўстон туманида йўл-патрул хизмати инспекторини ҳақорат қилиб, ҳолат акс этган видеони Инстаграмъга жойл…
15:40 / 04.11.2026
4 ноябрь кунги об-ҳаво маълумоти

4 ноябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда ёғингарчилик кузатилади.
17:30 / 03.11.2026
Қаршидаги 43-мактаб таъмирланади, 1-боғча ўрнида 360 ўринли янги бино қурилади

Қаршидаги 43-мактаб таъмирланади, 1-боғча ўрнида 360 ўринли янги бино қурилади

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳридаги 43-мактаб ва 1-сонли мактабгача таълим ташкилотининг шароити ўрганилди. Боғча биноси а…
13:35 / 04.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!