Кеча, 19 ноябрь куни соат 22:58 да Тошкент шаҳар Чилонзор тумани, “Дилобод” МФЙ 6-даҳасида, электромобиль йўл транспорт ҳодисаси натижасида ёнаётганлиги тўғрисида, Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган. Бу ҳақда пойтахт ФВБ ахборот хизмати хабар берди.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 23:04 да етиб бориб, ёнғин соат 23:06 да ўчирилган.
“Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ”, дейилади хабарда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!