Таниқли режиссёр Жеймс Кэмерон Чарльз Пеллегринонинг иккинчи жаҳон уруши даврида Япониянинг Хиросима ва Нагасаки шаҳарларига атом бомбаси ташланиши ҳақидаги хотираларига бағишланган “Хиросимадан чиққан сўнгги поезд: омон қолганлар ортга назар ташлайди” номли асари асосида фильм суратга олишни режалаштирмоқда. Режиссёр бу ҳақда “Los Angeles Times” газетасига берган интервюсида айтиб ўтди.
“Бизнинг дунё биз ўйлагандан ҳам хавфлироқ. Ўйлайманки, Хиросима ҳақидаги фильм ҳозир ҳар қачонгидан ҳам долзарброқ бўлади. Бу томошабинларга ядровий қурол бошқа одамларга қарши нима қилиши мумкинлигини эслатиб туради”.
Кэмерон илк бор Чарльз Пеллегрино асари асосида фильм суратга олиш истагини 2010 йилда билдирганди. Кейин эса Хиросима ва Нагасакидаги портлашларга гувоҳ бўлган ягона таниқли шахс Цутому Ямагути лойиҳада иштирок этишини ҳам маълум қилганди. Афсуски, Ямагути 2010 йилда вафот этди. Ушбу фожиали воқеа ва режиссёрнинг “Аватар” франшизасини суратга олиш ишлари билан банд эканлиги Кэмеронни бу ғоядан кечишга мажбур қилди.
Бироқ Кэмерон энди лойиҳани жонлантириш ниятида. У “Los Angeles Times” газетасига берган интервюсида “Аватар 4” фильмини суратга олишидан олдин танаффус қилиши (унинг тақдимоти 2026 йил 18 декабрда бўлиб ўтиши режалаштирилган) ва бўш вақтини Хиросима ҳақидаги фильмни суратга олишга бағишлашини айтган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!