$
12055.90 UZS
44.25
₽
144.16 UZS
0.99
€
13572.53 UZS
109.87
31° Кечаси 18°

Жиззахда қарийб 320 нафар банд бўлмаган ёшлар ўқитилиб, касб-ҳунарга ўргатиладиган мономарказ фаолият юритмоқда

23:19 / 18.12.2021

18 декабрь куни АОКА ҳамда Жиззах вилоят ҳокимлиги томонидан вилоят бўйлаб Республика ва маҳаллий ОАВ вакиллари учун пресс-тур ташкил этилди.

Дастлаб пресс-тур иштирокчилари яқинда ташкил этилган халқ депутатлари вилоят Кенгаши биносига ташриф буюриб, Кенгашда депутатлар учун яратилган қулайликлар билан танишдилар.

Жиззах вилояти Халқ депутатлари вилоят кенгаши котибияти мудираси Нодира Каримованинг таъкидлашича, котибият учун янги бинодан 3 та хона ажратилиб, замонавий компьютер ва жиҳозлар билан таъминланган, зарур шар-шароитлар яратилган.

2021 йилнинг январь-ноябройлари давомида халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 13 та сессияси ўтказилиб, унда 220 та масалалар муҳокама қилинган.

Қайд этилишича, жорий йилда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган дастурларнинг ижроси, ҳокимлар, унинг ўринбосарлари, тегишли бошқарма ташкилотларнинг ҳисобот ва ахборотларини эшитиш режалаштирилган.

Шундан сўнг, иштирокчиларнинг медиа-тур доирасидаги илк манзили Жиззах шаҳридаги аҳоли бандлигини таъминлаш, уларни касбга йўналтириш мақсадида бунёд этилган «Мономарказ» бўлди.

Қуввати бир вақтнинг ўзида 490 ўринли бўлган Жиззах шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономаркази биносини таъмирлаш ва жиҳозлашда, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан 14 миллиард 400 миллион сўм ва Жаҳон банкининг 1 миллиард 145 миллион сўмдан ортиқ маблағлари жалб этилган. Мазкур мономарказда 5 та хизмат тури, 22 турдаги касбга ўқитиш ва 5 та тил ўргатиш курслари фаолият юритмоқда.

Мономарказда «Ёшлар дафтари»га киритилган бандлиги вақтинча таъминланмаган жиззахлик йигит-қизлар учун сервис ва хизмат кўрсатиш соҳаси бўйича 8 та, техник соҳа бўйича 7 та, қурилиш соҳаси бўйича 5 та, қишлоқ хўжалиги соҳасида 2 та касб турлари ташкил этилган.

Шунингдек, хорижий тилларни ўргатиш курсида рус, инглиз, корейс, хитой ва япон тиллари, рақамли технологияларни ўргатиш курсида эса компьютер саводхонлиги, дастурчи 1С бухгалтерия мутахассисликлари ўргатилади.

Қайд этилишича, айни пайтда мономарказда 24 та касб-ҳунар ва 3 турдаги тил ўқув курсларида 317 нафар банд бўлмаган ёшлар ўқитилиб, касб-ҳунарга ўргатилмоқда.


Бу ҳам қизиқ

Президент администрацияси раҳбари Туркия Республикаси Президенти Котибияти раҳбари ҳамда Президент Администрацияси Бош котиби билан учрашди

Президент администрацияси раҳбари Туркия Республикаси Президенти Котибияти раҳбари ҳамда Президент Администрацияси Бош котиби билан учрашди

Саида Мирзиёева Эрдўған билан учрашувдан сўнг, Туркия Республикаси Президенти Котибияти раҳбари ҳамда Президент Администраци…
09:23 / 16.10.2026
Дата-марказлар учун электр таъминоти инфратузилмаси олдиндан режалаштирилади

Дата-марказлар учун электр таъминоти инфратузилмаси олдиндан режалаштирилади

Президент Шавкат Мирзиёев энергетика соҳасидаги инвесторлар билан мулоқотда янги электр станциялари билан бир қаторда электр…
15:03 / 16.10.2026
Тошкент вилоятида 15 кг наркотик мусодара қилинди

Тошкент вилоятида 15 кг наркотик мусодара қилинди

Тошкент вилоятида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида жами 15 килограмм гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний айланмасига чек …
09:49 / 16.10.2026
Prezident Shavkat Mirziyoyev yoqilg‘i-energetika sohasidagi investorlar bilan muloqotda:

Prezident Shavkat Mirziyoyev yoqilg‘i-energetika sohasidagi investorlar bilan muloqotda:

“Men bugun sizlarni ko‘proq muloqotga taklif qilaman. Bir narsani bilishlaring kerakki, investor bilan davlat orasidagi O‘zb…
15:13 / 16.10.2026
2 200 мегаватт қувватга эга 6 та қуёш ва шамол станцияси лойиҳаси танловга чиқарилади

2 200 мегаватт қувватга эга 6 та қуёш ва шамол станцияси лойиҳаси танловга чиқарилади

Президент Шавкат Мирзиёев ёқилғи-энергетика соҳаси инвесторлар билан мулоқотда умумий қуввати 2 200 мегаватт бўлган 6 та қуё…
15:36 / 16.10.2026
АҚШдаги мактабда отишма: тўрт киши ҳалок бўлди

АҚШдаги мактабда отишма: тўрт киши ҳалок бўлди

АҚШнинг Орегон штатидаги Бенд шаҳрида 15 октябрь куни Silver Rail бошланғич мактабида 16 ёшли ўсмир томонидан содир этилган …
09:43 / 16.10.2026
Саида Мирзиёева Туркия президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Туркия президенти билан учрашди

Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан учрашганимдан хурсандман. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг энг эзгу, с…
09:11 / 16.10.2026
Трамп йўлбарс ҳужумида ҳалок бўлган йигит ҳақидаги видеоларни тарқатди

Трамп йўлбарс ҳужумида ҳалок бўлган йигит ҳақидаги видеоларни тарқатди

АҚШ Президенти Дональд Трамп Буюк Британияда Амур йўлбарси ҳужумига учраб ҳалок бўлган 23 ёшли Уильям Чепмен билан боғлиқ ви…
16:24 / 15.10.2026
Форишда солиқ ва божхона имтиёзларига эга махсус саноат зонаси ташкил этилади.

Форишда солиқ ва божхона имтиёзларига эга махсус саноат зонаси ташкил этилади.

Жиззах вилоятининг Фориш туманида қурилаётган атом электр станциясига зарур янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш мақсадида шу ер…
16:17 / 16.10.2026
Пешлавҳани рекламага тенглаштириш расман тўхтатилди.

Пешлавҳани рекламага тенглаштириш расман тўхтатилди.

Ўзбекистонда тадбиркорлар пешлавҳа учун реклама паспортини расмийлаштириш талабидан расман қутулди.
16:06 / 16.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!