Ўзбекистонда суюлтирилган газдан фойдаланадиган 3 миллион 800 минг хонадонни таъминлаш тизимини босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев ёқилғи-энергетика соҳаси инвесторлар билан мулоқотда маълум қилди.
Илгари давлат монополиясида бўлган суюлтирилган газ таъминоти тизимига бозор механизмлари жорий этилмоқда. Тадбиркорлар иштирокидаги пилот лойиҳа Андижон вилоятида бошланган.
Режага кўра, келаси йили суюлтирилган газ етказиб бериш соҳасини республика бўйлаб хусусий секторга бериш кўзда тутилган.
Президент таъминот тизимини ўзгартириш жараёнида газ етказиб беришнинг узлуксизлиги, хавфсизлик талаблари ва аҳолига кўрсатиладиган хизматлар сифати энг муҳим мезон бўлишини таъкидлади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!