Ўзбекистонда илк бор энергетика соҳасининг 2050 йилгача бўлган Миллий бош режаси ишлаб чиқилиб, очиқ эълон қилинади. Келгуси йил 1 мартгача тармоқларга уланиш имкониятлари харитаси, 1 июлга қадар эса тўлиқ бош режа тақдим этилади.
Ҳужжатларда ҳудудлар кесимида электр энергиясига талабнинг ўсиши, зарур инфратузилма ва янги ишлаб чиқариш қувватларини самарали жойлаштириш имкониятлари кўрсатилади. Бу инвесторларнинг узоқ муддатли режаларини олдиндан шакллантиришига ёрдам беради.
Шунингдек, “яшил” энергия ишлаб чиқарувчиларга сертификатлар ва карбон кредитлари орқали қўшимча даромад олиш имконияти яратилади. Ушбу даромадлардан олинадиган манфаатни давлат ва инвесторлар ўртасида адолатли тақсимлаш механизмлари жорий этилади.
Мазкур жараёнда Ўзбекистоннинг халқаро экологик мажбуриятлари ва амалдаги шартномалари тўлиқ ҳисобга олинади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!