$
11963.16 UZS
49.81
₽
142.33 UZS
-0.06
€
13390.36 UZS
61.7
31° Кечаси 18°

Трамп йўлбарс ҳужумида ҳалок бўлган йигит ҳақидаги видеоларни тарқатди

16:24 / 15.10.2026

АҚШ Президенти Дональд Трамп Буюк Британияда Амур йўлбарси ҳужумига учраб ҳалок бўлган 23 ёшли Уильям Чепмен билан боғлиқ видеоларни ижтимоий тармоқда эълон қилди. Унинг постлари марҳумнинг яқинлари норозилигига сабаб бўлди. Бу ҳақда “Daily Mail” ва “The Guardian” нашрлари хабар берди.

Фожиа 10 октябрь куни Донкастер шаҳри яқинидаги “Yorkshire Wildlife Park” табиат боғида юз берган. Маълумотларга кўра, Уильям Чепмен Олтой лақабли Амур йўлбарси сақланадиган волерга ўзи кириб кетган. Гувоҳлар уни тўхтатишга уринган, бироқ йигит тахминан тўрт метр баландликдан ҳайвон сақланадиган ҳудудга сакраган. Йўлбарс унга ҳужум қилган. Тиббиёт ходимлари етиб келганига қарамай, йигит олган жароҳатлари оқибатида вафот этган.

Ҳодисадан сўнг боққа ташриф буюрганлар эвакуация қилинган, муассаса эса вақтинча ёпилган. Полиция воқеа юзасидан текширув олиб бориб, ҳужум акс этган видеоларни тарқатмасликка чақирган. Боғ маъмурияти Олтой лақабли йўлбарс жароҳатланмаганини ва уни ўлдириш режалаштирилмаётганини билдирган.

Воқеадан уч кун ўтиб, 13 октябрь куни Трамп ўзининг Truth Social саҳифасида ҳужум акс этган кадрларни жойлаштириб, “Табиат билан асло ўйнашманг!” деб ёзган. Кейинроқ у сунъий интеллект ёрдамида яратилган, ўзи йўлбарс билан ўйнаётгани тасвирланган видеони ҳам эълон қилган.

Марҳумнинг яқинлари бу материаллар тарқатилишидан норозилигини билдирган. Улар бундай контент ўзларига оғир ботаётганини айтиб, уни тарқатишни тўхтатишга чақирган.

Оила аъзоларининг маълум қилишича, Уильям Чепмен узоқ вақт давомида руҳий касаллик сабабли даволанган ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларини қабул қилган. “The Guardian” хабарига кўра, воқеадан кейин табиат боғи ёпиқ қолган, йўлбарсни эса ўлдириш режалаштирилмаган.



														
														Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди

Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди

Бугун Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
17:16 / 15.10.2026

														
														Фарғонада газдан ноқонуний фойдаланиш оқибатида 1,4 млрд сўмлик зарар аниқланди

Фарғонада газдан ноқонуний фойдаланиш оқибатида 1,4 млрд сўмлик зарар аниқланди

Фарғона вилоятининг Риштон туманида балиқхона ва савдо дўконида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Даст…
16:52 / 15.10.2026

														
														Тошкентнинг Сергели туманида 1,7 гектарлик сунъий кўл қурилмоқда

Тошкентнинг Сергели туманида 1,7 гектарлик сунъий кўл қурилмоқда

Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги Қумариқ маҳалласида 1,7 гектар майдонда фавворали сунъий кўл қурилиши бошланди. Лойиҳа …
16:39 / 15.10.2026

														
														Криштиану Роналдунинг Тошкентга келиши кутилмоқда

Криштиану Роналдунинг Тошкентга келиши кутилмоқда

Португалиялик футбол юлдузи Криштиану Роналду тўп сураётган Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клуби 2 ноябрь куни Тошкентда “П…
16:35 / 15.10.2026

														
														Трамп йўлбарс ҳужумида ҳалок бўлган йигит ҳақидаги видеоларни тарқатди

Трамп йўлбарс ҳужумида ҳалок бўлган йигит ҳақидаги видеоларни тарқатди

АҚШ Президенти Дональд Трамп Буюк Британияда Амур йўлбарси ҳужумига учраб ҳалок бўлган 23 ёшли Уильям Чепмен билан боғлиқ ви…
16:24 / 15.10.2026

														
														Mister Global 2026 ғолиби аниқланди: бош соврин туркиялик моделга насиб этди

Mister Global 2026 ғолиби аниқланди: бош соврин туркиялик моделга насиб этди

Туркиялик 21 ёшли модель Дилхан Диврикли Таиландда ўтказилган Mister Global 2026 халқаро эркаклар гўзаллик танловида ғолиб б…
16:19 / 15.10.2026

														
														Мирзиёев Осиёда ишонч ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича янги ташаббусларни илгари сурди

Мирзиёев Осиёда ишонч ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича янги ташаббусларни илгари сурди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг (ОҲИЧК) еттинчи саммитида минтақа…
16:14 / 15.10.2026

														
														Ўзбекистон ва Туркия “Байкар” тажрибаси асосида технологик ҳамкорликни ривожлантириши мумкин

Ўзбекистон ва Туркия “Байкар” тажрибаси асосида технологик ҳамкорликни ривожлантириши мумкин

Ўзбекистон вакили Туркиянинг “Baykar” компанияси мажмуасига ташриф буюриб, юқори технологиялар, жумладан, мудофаа саноати со…
15:31 / 15.10.2026

														
														Ўзбекистон ва Туркия таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради

Ўзбекистон ва Туркия таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради

Истанбул шаҳрида Ўзбекистон вакили Нажмиддин Билол Эрдўған билан биргаликда Ибн Халдун университети ва “Енидогу” мактабига т…
12:23 / 15.10.2026

														
														Туркиядаги ўзбекистонликлар кучли ёмғир ва шамол сабаб огоҳлантирилди

Туркиядаги ўзбекистонликлар кучли ёмғир ва шамол сабаб огоҳлантирилди

Туркиянинг Истанбул, Ялова ва Кожаэли вилоятларида кучли ёмғир ва шамол кутилаётгани сабабли у ерда яшаётган ёки вақтинча бў…
11:29 / 15.10.2026

Бу ҳам қизиқ

Ўзлигини англаган жамиятгина ўз келажагини қура олади

Ўзлигини англаган жамиятгина ўз келажагини қура олади

Бугун дунё жуда тез ўзгаряпти. Технологиялар, иқтисодиёт, шаҳарлар, одамларнинг яшаш тарзи янгиланмоқда.
08:55 / 14.10.2026
Мирзиёев Осиёда ишонч ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича янги ташаббусларни илгари сурди

Мирзиёев Осиёда ишонч ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича янги ташаббусларни илгари сурди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг (ОҲИЧК) еттинчи саммитида минтақа…
16:14 / 15.10.2026
Тупак Шакурнинг қотиллигида айбланган шахс умрбод қамоққа ҳукм қилинди

Тупак Шакурнинг қотиллигида айбланган шахс умрбод қамоққа ҳукм қилинди

13 октябрь куни АҚШда афсонавий репер Тупак Шакурнинг 1996 йилдаги қотиллигида айбланган Дуэйн “Кеффи Ди” Девис умрбод қамоқ…
09:45 / 14.10.2026
Россияда айрим мигрантлар рус тили имтиҳонларидан озод қилиниши мумкин

Россияда айрим мигрантлар рус тили имтиҳонларидан озод қилиниши мумкин

Россия Ички ишлар вазирлиги мамлакатнинг илғор ривожланиш ҳудудларида ишлайдиган хорижий фуқароларни рус тили, Россия тарихи…
09:50 / 14.10.2026
Гулистонда нарколаборатория фош этилди: уч киши ушланди

Гулистонда нарколаборатория фош этилди: уч киши ушланди

Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида кучли таъсир қилувчи моддаларни қайта ишлаб, сотиш билан шуғулланган уч нафар фуқаро то…
09:33 / 14.10.2026
Ҳормуз бўғози яқинида икки кема чўкди, бир денгизчи ҳалок бўлди

Ҳормуз бўғози яқинида икки кема чўкди, бир денгизчи ҳалок бўлди

Ҳормуз бўғози яқинида снарядлар билан ҳужумга учраган иккита кема чўкиб кетди. Ҳодисалардан бирида экипаж аъзоларидан бири ҳ…
10:12 / 15.10.2026
Фарғонада газдан ноқонуний фойдаланиш оқибатида 1,4 млрд сўмлик зарар аниқланди

Фарғонада газдан ноқонуний фойдаланиш оқибатида 1,4 млрд сўмлик зарар аниқланди

Фарғона вилоятининг Риштон туманида балиқхона ва савдо дўконида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Даст…
16:52 / 15.10.2026
Зеленский истеъфога чиқиш нияти йўқлигини билдирди

Зеленский истеъфога чиқиш нияти йўқлигини билдирди

Украина Президенти Владимир Зеленский истеъфога чиқишни режалаштирмаётганини маълум қилди. Шунингдек, у мамлакатдаги хавфсиз…
09:44 / 15.10.2026
Иссиқхона хўжалигига “яшил” технологияларни жорий қилиш масалалари кўриб чиқилди

Иссиқхона хўжалигига “яшил” технологияларни жорий қилиш масалалари кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев иссиқхоналар фаолиятига “яшил” технологияларни жорий қилиш ва уларнинг экологик хавфсиз фаолият юр…
09:13 / 14.10.2026
Қирғизистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда сезилди.

Қирғизистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда сезилди.

Бугун, 14 октябрь куни Қирғизистоннинг Боткен вилоятида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика…
15:47 / 14.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!