Солиқ қўмитаси айрим тадбиркорлар фаолиятида пластик картадан пластик картага (P2P) ўтказмалар орқали амалга оширилаётган савдо операцияларини таҳлил қилаётганини маълум қилди.
Қайд этилишича, айрим ҳолатларда P2P ўтказмалари орқали олинган даромадлар солиқ ҳисоботларида акс эттирилмаяпти. Натижада давлат бюджетига тушиши лозим бўлган маблағлар тўлиқ шаклланмай қолмоқда.
Шу сабабли солиқ органлари юридик шахслар билан боғлиқ раҳбар ходимларнинг пластик карталарига тушган маблағлар юзасидан таҳлилий ўрганиш олиб бормоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!