Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманидаги озиқ-овқат бозори ҳудудида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилди.
Қайд этилишича, 9 май куни соат 04:25 да Қизириқ тумани “Работак” МФЙдаги Қўшбозор кўчасида жойлашган бир-бирига туташ дўконларда ёнғин келиб чиққан.
Воқеа жойига 6 та қутқарув бўлинмаси соат 04:27 да етиб бориб, ёнғин соат 05:30 да тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида дўконларнинг 70 квадрат метр майдондаги том қисми, ички ҳудуди ва маҳсулотлари ёниб зарар кўрган. 350 квадрат метр ҳудуд сақлаб қолинган.
Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқлиги билдирилди. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!