$
12927.17 UZS
36.74
155.73 UZS
-0.31
14717.58 UZS
-3.29
28° Кечаси 17°

21:38 / 22.02.2022

Кир ювиш машинасини танлашда нималарга эътибор бериш кераклигини билмайсизми? Келинг, биз сизга ёрдам берамиз.

1. Машинани қаерга ўрнатиш мумкинлигини олдиндан аниқлаб олинг.

Харидга йўл олишданн аввал, машинани қаерга қўйишни аниқлаб олинг. Бу одатда ошхона ёки ҳаммом бурчагидаги бўш жой бўлади.

Аксарият кир ювиш машиналари стандарт - фронтал моделлар - 60х85х45, вертикал моделлар- 40х90х60 см. ўлчамга эга бўлади.

Фронтал моделлар кўп қиррали бўлиб, эшикни очиш ва ёпиш учун қарама-қарши томондан озгина қўшимча жой талаб қилади.

Вертикаллари эса ўз навбатида бироз қимматроқ, шу билан бирга паст бўйли одамлар ёки қариялар учун ноқулай бўлади.

2. Чўнтагингиз кўтарадиган нархни олдиндан белгилаб олинг.

Қимматбаҳо моделларнинг афзалликлари ҳақида исталганча гапириш мумкин, аммо маблағ чекланган бўлса, бир нечта махсулот ичидан энг яхшисини танлашингиз керак. Бу нарх-сифатнинг оптимал нисбати ва пулингиз тежалишини кафолатлайди.

Одатда  “Miele” кир ювиш машиналари энг қиммат ва ишончлиси ҳисобланади, “Bosch”, AEG, “Siemens” моделлари эса қимматроқ. “Zanussi”, “Candy”, “Eurosoba”, “Ariston”, “Midea” моделларининг нархи ўртача, “Beko”, “Ardo”, “Hansa”, “Hotpoint-Ariston”, “Indesit” моделларининг нархи нисбатан арзонроқ.

LG ва “Samsung” брендни сақлаб қолишга ва кенг доирадаги мижозлар учун махсус моделларни ишлаб чиқаришга ҳаракат қилади. Шунинг учун уларда нархлар танлови кенг.

Таъкидлаш мумкинки, кир ювиш машиналарининг баъзи моделлари олинадиган устки қопқоқ билан жиҳозланган ва ишлаб чиқарувчилар уларни ошхонадаги стол остига қўйиш мумкинлигини айтишади.

3. Кир ювиш машинасининг сиғими билан танишинг.

Бу эътибор талаб қилмайдиган жиҳатдек туюлиши мумкин, аммо катта ҳажмли кир ювиш машиналари катта оилалар учун кўпроқ мос келади. Бир томондан, унда ёпинчиқларни ҳам ювиш мумкин, лекин бошқа томондан, агар хонадонда 1 ёки 2 киши яшаса, кир кийимларни тўплаб, кейин ювишларига тўғри келади.

Кир ювиш машинасини харид қилишда нафақат унинг сиғими, балки барабан ҳажмига ҳам эътибор қаратиш маслаҳат берилади.

4. Қуритиш функциясига эътибор беринг

Агар хонадонда “балкон" бўлса ёки ҳовли уйда яшасангиз, кирларни қуритишга имконингиз бўлса, бу жиҳатга аҳамият бермасангиз ҳам бўлаверади. Аммо баъзи уйларда кийим-кечак илиш учун жой йўқ ва радиаторлардан фойдаланишга тўғри келади.

Бундан ташқари, агар кўчада чанг кўп бўлса ёки оила аъзоларингиздан бирини аллергик касалликлар безовта қилса, кийимни осиб қўйиш учун вақт етарли бўлмаса, қуритиш функсияси энг аҳамиятлиси саналади.

Албатта, маблағингиз етарли бўлса, қуритиш имконияти яхшироқ машина сотиб олганингиз маъқул.

5. Кир ювиш машинасида сув оқишидан ҳимоя функсияси борлигини текширинг.

Кир ювиш машинаси ишлаётган вақтда ҳар доим уйда бўласизми? Агар жавобингиз йўқ бўлса, унда пастки қўшниларнинг уйини “сув босиши" хавфи мавжуд.

6. Кир ювиш машинаси двигатели қандай эканини текширинг.

Кир ювиш машинасида тез-тез учрайдиган носозликлардан бири подшипникларнинг эскиришидир. Уларни алмаштириш осон бўлса ҳам, бу иқтисодий жиҳатдан фойдали эмас. Ундан кўра янги кир ювиш машинасини сотиб олиш осонроқ. Энг янги моделлар кўпинча аввалгиларига нисбатан сифатлироқ бўлади.

7. Қўшимча хусусиятларни текширинг.

Энергия сарфи, сув сарфи ва шовқин даражаси аслида энг керакли хусиятлардан саналади.

Ушбу кўрсаткичлар кир ювиш машинасининг қанчалик тежамкор, шовқинсиз эканлиги ва кирларни қуритиш даражасини аниқлашга ёрдам беради.

8. Кир ювиш машинасида қандай дастурлар борлигини кўриб чиқинг.

Аслида фойдаланмайдиган функсиялар учун ортиқча пул тўлаш шарт эмас. Бундан ташқари, ускуна қанчалик мураккаб тузилишга эга бўлса, унинг бузилиши эҳтимоли шунчалик юқори ва таъмирлаш нархи қимматроқ бўлади. Баъзилар, буни сифатга “тўнкаб қўя қолади.

Ҳамма учун фойдали бўлган дастурлар:

- ювиш бошланганидан кейин кирларни қайта юклаш имконияти;

- режимлар: тез ювиш 15-30 дақиқа, олдиндан ювиш, эко-ювиш (вақтни кўпайтириш билан ресурсларни тежаш имконини беради), турли матоларни ювиш), ҳаво пуфакчали ювиш (доғларни эҳтиёткорлик билан кетказиш учун), буғ билан ишлов бериш (бактериялар ва аллергенларни олиб ташлаш, шунингдек, ҳидларни йўқотиш учун сув ва кукунсиз ювиш), спорт кийимлари ва поябзалларини ювиш (ювиш керак бўлганда жуда кўп ёрдам беради);

- кўпикни назорат қилиш;

- носозликларни ўз-ўзидан ташхислаш;

- ўз-ўзини тозалаш.

Ортиқча бўлмайдиган дастурлар:

- кир ювишни ақлли бошқариш (“Fuzzy Logic”, “Intellowasher”, “Fuzzy Control”, “Auto Optimal Wash” ва бошқалар) - ўрнатилган микропроцессор ювиш жараёнини тўлиқ назорат қилади, сув сарфи, унинг ҳарорати, ювиш вақти, айланиш оптимал тарзда бўлади;

- Wi-fi ва NFCни смартфон орқали ювиш жараёнини кузатиш ва бошқариш, ўз дастурларингизни яратиш имконини беради.

9. Белгиланган хизмат муддати ва кафолатга эътибор беринг

Ушбу кўрсаткич машина сизга қанча вақт хизмат қилишини айтиб беради, узоқроқ кафолат ҳамда қўшимча имтиёзлар тақдим этади. Кир ювиш машинасининг хизмат қилиш муддати қурилиш сифати, унинг қисмлари, фойдаланиш частотаси, тўғри парвариш қилишга боғлиқ. Замонавий машиналар учун 5 йилдан 10 йилгача кафолат берилади.

“Bosch”, “Miele”, LG, “Samsung”, AEG ва  “Electrolux” кир ювиш машиналари одатда кўпроқ функсия ва чидамкорликка эга бўлади.

10. Дўкондаги хизмат кўрсатиш сифатига эътибор беринг

Кафолат картасини олиш ёки электрон почта орқали чекни сақлаб қўйишни унутманг.


Фойдали


														
														Телефонларнинг ҳаётимизга ва руҳиятимизга таъсири

Телефонларнинг ҳаётимизга ва руҳиятимизга таъсири

Мобил телефонлар аллақачон ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланишга улгурган. Кун давомида бу қурилма қўлимизда туради.
15:23 / 23.01.2025

														
														Зумерлар аслида ким?

Зумерлар аслида ким?

Бугунги ахборот даврида кўплаб янгидан-янги атамалар пайдо бўлмоқда ёки эски атамалар ижтимоий тармоқларнинг ривожланиши нат…
10:31 / 23.11.2024

														
														Темурий малика Гулбаданбегим ким эди?

Темурий малика Гулбаданбегим ким эди?

Темурийлар сулоласи деганда жудаям катта тарих кўз олдимизга келади. Темурийлар сулоласи тарихда иккита муҳим империя – Эрон…
16:54 / 13.11.2024

														
														Одамлар ис газидан нега заҳарланади?

Одамлар ис газидан нега заҳарланади?

ФВВ масъули қандай қилиб ис газидан заҳарланиш юзага келиши ҳамда у нега инсон ўлимига олиб келишини тушунтирди.
11:02 / 09.11.2024

														
														Табиий маҳсулотлар ёрдамида она сутини кўпайтириш мумкин

Табиий маҳсулотлар ёрдамида она сутини кўпайтириш мумкин

Янги оқ узум. Бир кунда икки ҳисса янги оқ узум истеъмол қилиш она сутини кўпайтиради.
15:18 / 02.11.2024

														
														Балиқ ейишнинг фойдаларини билиб олинг

Балиқ ейишнинг фойдаларини билиб олинг

Ҳафтасига 2 бўлак балиқ гўшти истеъмол қилганларда ўлим хавфи 3 мартадан 1 мартагача камайиши мумкин.
15:15 / 02.11.2024

														
														Овқатни яхшилаб чайнаб ейишнинг фойдаларини билиб олинг

Овқатни яхшилаб чайнаб ейишнинг фойдаларини билиб олинг

Таомни яхши чайнаган, кам чайнаганга нисбатан кам еб-ичади. Чунки таом қувватини камчиликсиз қабул қилган бўлади.
11:33 / 31.10.2024

														
														Бармоқларингизни массаж қилиб туринг, чунки…

Бармоқларингизни массаж қилиб туринг, чунки…

Бош бармоқ массаж қилинганда, мия фаолияти кучаяди ва бош оғриғи енгиллашади;Кўрсаткич бармоқ массаж қилинганда ошқозон-ичак…
11:10 / 28.10.2024

														
														Кундалик ҳаётингизда қанча миқдорда гўшт ейишингиз кераклигини билиб олинг

Кундалик ҳаётингизда қанча миқдорда гўшт ейишингиз кераклигини билиб олинг

Гўшт истеъмол қилишнинг нормаси турли омилларга, жумладан ёш, жисмоний фаоллик даражаси ва умумий соғлиғингизга боғлиқ бўлиш…
10:56 / 28.10.2024

														
														Ибн Сино нон ҳақида нималар деган эди?

Ибн Сино нон ҳақида нималар деган эди?

Нон тузли, яхши оширилган бўлиши, тандирда яхши пиширилиши, бир кечадан кейин ейилиши керак.
17:37 / 27.10.2024

Бу ҳам қизиқ

Қашқадарёда 14 ёшли бола бошқарувидаги машина ЙТҲга учради

Қашқадарёда 14 ёшли бола бошқарувидаги машина ЙТҲга учради

Бу ҳақда “Ҳудуд” дастурида маълум қилинди.
09:59 / 24.04.2025
24 апрель куни қандай об-ҳаво кузатилади?

24 апрель куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 12-14 даража, кундузи 25-27 даража бўлади.
21:53 / 23.04.2025
Лавровга Самарқанддаги “Мотамсаро она” ҳайкали пойида рус тилида ёзув йўқлиги ёқмади

Лавровга Самарқанддаги “Мотамсаро она” ҳайкали пойида рус тилида ёзув йўқлиги ёқмади

Бу ҳақда бир неча рус интернет сайтлари маълумот бермоқда.
16:35 / 23.04.2025
Хитой компанияси Ўзбекистондаги АЭС учун турбиналар етказиб беради

Хитой компанияси Ўзбекистондаги АЭС учун турбиналар етказиб беради

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги атом энергияси агентлиги директори Азим Аҳмадхажаев бошчилигидаги деле…
20:33 / 23.04.2025
“Москва Бош майдонига ўзбекча ҳам ёзилса, кейин ўйлаб кўришимиз мумкин” – депутат Одилжон Тожиев

“Москва Бош майдонига ўзбекча ҳам ёзилса, кейин ўйлаб кўришимиз мумкин” – депутат Одилжон Тожиев

“Москва Бош майдонига ўзбекча ёзилса, кейин ўйлаб кўришимиз мумкин” – дейди Тожиев.
10:53 / 24.04.2025
Ҳиндистон ва Покистон чегарасида отишма содир бўлди

Ҳиндистон ва Покистон чегарасида отишма содир бўлди

Ҳиндистон армияси Покистон томонидан чегара постларига ўқ узилганини қайд этди.
09:30 / 25.04.2025
“Биз уларнинг колонияси эмасмиз”. Шерзодхон Қудратхўжа Лавровга жавоб қайтарди

“Биз уларнинг колонияси эмасмиз”. Шерзодхон Қудратхўжа Лавровга жавоб қайтарди

Самарқанддаги “Мотамсаро она” ҳайкали пойида гул қўйиш маросими чоғида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров у ерда рус ти…
21:43 / 23.04.2025
Мирзиёев Россия ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Мирзиёев Россия ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 апрель куни Самарқанд шаҳрида амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб…
15:06 / 23.04.2025
Меҳнат миграциясида бўлган фуқароларга субсидия ва кредитлар ажратиш тартиби белгиланди

Меҳнат миграциясида бўлган фуқароларга субсидия ва кредитлар ажратиш тартиби белгиланди

Эндиликда “Хорижга ишга тайёрлаш маркази” ташкил этилади ва унда “Ягона дарча” тамойили асосида меҳнат миграциясига доир хиз…
11:26 / 23.04.2025
Украина билан урушда Россия сафида элликка яқин давлатдан келган ёлланма жангчилар урушмоқда

Украина билан урушда Россия сафида элликка яқин давлатдан келган ёлланма жангчилар урушмоқда

“Важные истории” нашри бу ҳақда Ягона тиббий ахборот-таҳлилий тизимдан (EMIAS) олинган маълумотларга таяниб хабар бермоқда.
08:35 / 24.04.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!